Биринчи марта 1609 йилда қирол Филипп III буйруғи билан чиқарилган 100 эскудо номинал қийматига эга Испания олтин тангаси Женевадаги Numismatica Genevensis SA аукцион уйида 2,8 миллион Швейцария франкига (3,5 миллион доллар) сотилди ва Европада аукционда сотилган энг қиммат танга бўлди. Бу ҳақда ТАСС аукцион уйининг матбуот хизматига таяниб хабар берди.
Ташкилот маълумотларига кўра, оғирлиги 339 грамм бўлган бу танга XVII асрда Испания қироли томонидан чиқарилган энг катта олтин танга ҳисобланади. Танга кундалик муомала учун мўлжалланмаган, балки Испания қироллигининг бойлиги ва қудратини намойиш этиш учун яратилган.
Аукцион уйининг маълумотларига кўра, танга Сеговия шаҳрида Американи забт этган испанлар олиб келган олтиндан зарб қилинган. Тангада Кастилия ва Леон, Арагон, Португалия, Австрия, Бургундия, Брабант ва ўша пайтда Габцбурглар томонидан назорат қилинган бошқа минтақаларнинг герблари тасвирланган. Ушбу номдаги яна бир нечта тангалар 1614 ва 1620 йиллар оралиғида Филипп III буйруғи билан зарб қилинган.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.