Ислом дунёси: Қоидасиз уруш ёхуд жиҳод террор дегани эмас

A A A
Ислом дунёси: Қоидасиз уруш ёхуд жиҳод террор дегани эмас

Террор ва зўравонлик воқеалари ҳақида тарқалаётган хабарлар ўн йилликларни қаритиб бормоқда. Лекин кейинги пайтда мудҳиш ҳодисалар сони камайиш, тугаш ўрнига тобора кўпаяётганини ўйласангиз, ҳадикка тушасиз.

Ислом динида инсонларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва вазифалари очиқ-ойдин баён қилинган. Унда зўравонлик лаънатланиб, тинчлик-осойишталик тарғиб қилинишига қарамасдан, диний тушунча ва тасаввурларни бузиб кўрсатиш орқали хунрезликлар содир этаётган турли тўдалар ва уларнинг буйруқбардор аскарлари ўз мақсадлари йўлида ҳеч нарсадан тап тортишмаяпти. Минг-минглаб бегуноҳ инсонлар, соф эътиқодли мусулмонлар уларнинг қурбонига айланмоқда.

Албатта, мусулмонлар томонидан ҳар қандай зўравонлик ва босқинчилик ҳаракатлари содир этилишини дин оқламайди. Исломнинг энг асосий манбаси бўлган Қуръону Каримда шундай баён қилинади: “Кимки бирон жонни ўлдирмаган ва Ерда бузғунчилик қилиб юрмаган одамни ўлдирса, демак, у гуё барча одамларни ўлдирибди ва кимки унга ҳаёт ато этса (яъни, ўлдиришдан бош тортса), демак, у гўё барча одамларга ҳаёт берибди ("Моида" сураси, 32-оят).

Мазкур оятда Исломнинг инсонпарварлиги кўзга ташланади. Яъни бир кишини ноҳақ ўлдириш бутун жамиятни ўлдириш, бир кишини ҳалокатдан сақлаб қолиш эса бутун жамиятни асраб қолишдир, деб таъкидланади.

Бу ояти карима инсон ҳаётининг қанчалик қийматли эканига ёрқин далилдир. Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мусулмон кишининг асосий сифатини баён қилаётганларида шундай дедилар: “Мусулмон – одамлар унинг қўли ва тилидан озор кўрмаган кишидир”.

Ислом дини бузғунчиликни эмас, тинчлик ва осойишталикни мақсад қилган. Ислом таълимотларига бўйсунмаган ҳолатда бегуноҳ ва маъсум инсонларнинг жабр кўришига сабаб бўладиган қўпорувчлик ва бузғунчиликка асосланган ҳар қандай хатти-ҳаракат шариатимизга зиддир. Бугунги мусулмонлар икки қийин вазифа қаршисида туришибди: ораларидаги мутаассиб тарафкашликка барҳам бериш ҳамда турли муҳитларда ва ёмон ниятли кишилар таъсирида озуқаланган ғояларини тузатиш.

Қурол ишлатиш ҳуқуқи

Ваҳий келгандан сўнг Макка шаҳрида Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва унга эргашган мусулмонлар сиқувга олинади, масхара қилинади, зулм ўтказилиб, жамиятдан ажратиб қўйилади, ҳатто турли ҳужумларга ҳам учрайди. Оғир адолатсизликка юзма-юз келишига қарамасдан бу пайтда нозил бўлган оятлар жиҳодга рухсат бермаган. Турли босимлар остида қолган мусулмонлар юзма-юз бўлаётган зўравонликларга жавоб қайтариш учун рухсат сўраганларида Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дастлаб изн бермаганлар. Саҳоблар қуролли мужодалага рухсат берилмагач, бу жараёнда ўзбошимчалик билан ҳаракат қилиб, мушрикларга ҳужум қилишмаган.

Мадинага ҳижрат қилингандан сўнг Аллоҳ йўлида жиҳодга буюрилган оятлар нозил бўлган.[1] Ҳазрати Пайғамбар (саллоллоҳу алайҳи васаллам) Мадинада ҳокимият бошқарувчиси сифатида душманларга қарши қилинган қуролли тўқнашувларга рухсат беради. Ва ўзига эргашган мусулмонларнинг ўз билганларича уруш бошламаслигини қаттиқ назорат қилади.

Саодат асрида шахсларнинг ўзлари душман бўлган жамоаларга қарши ўз қарорлари билан қуролли ҳужумларни амалга оширишлари ваколатларидан ташқарига чиқиш сифатида баҳоланиб, бундай хатти-ҳаракатлар танбеҳ берилган, танқид остига олинган, ўрни келганда жазоланган. Худди шундай Нахла воқеасида Абдуллоҳ ибн Жаҳш бошқарувидаги аскарлар Пайғамбар (саллоллоҳу алайҳи вассаллам)нинг рухсати бўлмагани учун Қурайишнинг карвонига ҳужум қилишлари маъқулланмаган.

Ислом тарихида “Биъри мауна” фожиаси сифатида эсланадиган воқеада Нажд водийсига юборилган бошқарув ҳайъати ҳужумга учраб шаҳид бўлишади ва фақат туяларини ўтлатишга кетган Амр ибн Умайягина қутилиб қолади. Амр Мадинага қайтаётганида йўлдошлари учун қасд олиш мақсадида йўлда Наcд қабиласидан бўлган икки кишини ўлдиради. Унинг бу ишини Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) хато ҳисоблаб, ўлдирилган икки киши учун товон пулини қариндошларига тўлаттирганлар.

Бу ҳукмни ўрганиш учун мурожаат қилинган далилларнинг асослари ҳам қурол ишлатиш ҳуқуқи фақат давлат органларида бўлиши кераклигини кўрсатмоқда. Ўзи тўғри деб билганларини бошқаларга қабул эттириш мақсадида ҳар ким қуролга мурожаат қиладиган бир жамиятда асосий манбалардан бўлган ва ишончли ҳимоя остида бўлиши керак бўлган жон ва мол осойишталигини таъминлаб бўлмайди, шахсларга зарар устига зарар берадиган унсурлар жамиятда купайиб кетади. Зарарнинг олди олиниш фойда кўришдан кўра манфаатлироқдир. Бу фиқҳда “Зарарни кетказиш фойдадан муҳимроқдир” шаклида ифода қилингандир.

Бу ерда фиқҳ асослари қурол ишлатиш ҳуқуқи ҳокимиятга оид бир ҳуқуқ эканини кўрсатмоқда. Душманга уруш эълон қилиш давлат бошқарувчисининг ваколатига киради. Шахсларнинг ўз қарашларига кўра бундай бир қарор беришга ваколатлари йўқдир. Бу қоиданинг бир истисно ҳолати бор. Яъни, давлат душманлар томонидан босиб олинган бўлиб, ўз ваколатлари бўйича қарор ололмайдиган ҳолатда бўлсагина шахслар, гуруҳлар ва жамоатлар ватан ҳимояси учун ташаббусни ўз қўлларига оладилар. Керак бўлса душман босқинларини бартараф этгунича душман кучларига қарши қуролли жангга киришлари уларнинг ҳаққидир, ҳатто вазифалари бўлиб ҳисобланади. Қурол ишлатишга қарор бериш ўлим ва яраланишларга сабаб бўлгани туфайли шахслар ёки гуруҳлар ўзларича қурол тутишлари тўғри бўлмайди. Бундай қарорларни ҳокимият (Жамият бошқарув органлари) қабул қилмоғи даркордир-ки, бу ҳам урушнинг тан олинган ҳолатлардагина мумкин бўлади. Ҳар хил ташкилот ва гуруҳлар ўз мақсадларига етишиш йўлида қуролларни бир восита сифатида ишлатишлари ҳуқуқ (ваколат) нуқтаи назаридан ноқонуний ҳисобланади.

Мусулмон диёрларида босқинчилик ҳаракатлари

Фақиҳлар инсонлар яшаган жамиятларни “дорул-ислам” – ислом диёри, “дорул-ҳарб” – уруш диёри, “дорус-сулҳ” – сулҳ диёри шаклида гуруҳларга бўлиб, ҳар бирига оид шаръий ҳукмларни алоҳида-алоҳида баён қилганлар. “Дорул-ҳарб” деб сифатланган жамиятларда урушни машруъъ қиладиган сабаблар юзага келганда уруш ҳуқуқи доираси ичида қуролли мужодалага рухсат берилади. Фақат куфр аҳлидан бўлиш баробарида, мусулмонлар билан келишуви бўлгани учун “дорус-сулҳ” гуруҳига кирадиган мамлакатларда ва ўзининг том маъноси билан мусулмонлар яшаган ўлкаларни ифода қилган “дорул-ислом”да қуролли босқинчилик шаръан тўғри бўлмайди. Бундай заминларда жон ва мол хавфсизлигини таъминлаш диннинг асосий мақсадлари ва ғояларини амалга ошириш учун ҳам зарурдир.

Ҳатто уруш остида бўлган ва душман заминларида яшаган, лекин жангаворлик сифатига эга бўлмаган инсонларнинг ўлдирилишига рухсат бермайдиган Ислом дини аксарият халқи мусулмон бўлган ўлкаларда бегуноҳ инсонлар ўлдирилаётган, нишонга олинаётган ҳужумларга шаръан рухсат кўзи билан қараши мумкин эмасдир. Нисо сурасининг 93-оятида бир мўмин кишини қастдан ўлдирганлар жаҳаннам азобига дучор бўлиши хабар берилган.

Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бу ҳақида “Дунёнинг йўқ бўлиб кетиши Аллоҳ наздида бир мўминнинг ноҳақ ўлдирилишидан кўра енгилроқдир” деб бу жиноятнинг оқибати қанчалик ёмон эканига ишора қилмоқдалар. (Ибн Можа ривояти).

Терроризм

Сўз маноси сифатида қўрқитиш, заифлатиш ва йўқ қилишни англатган террорнинг ҳарактеридаги бошланғич унсурлар: куч ишлатиш, қўрқитиш ва босқинчилик, давлат бошқаровуни издан чиқариш, инсоний туйғулардан мосуво, шафқатсиз усуллардан фойдаланиш ва одатда бегуноҳ фуқароларни нишонга олишдир.

Террор унсурлари текширилганда уруш билан унинг орасида жиддий фарқлар кўзга ташланади. Террордан мақсад қарши тарафни қўрқитиш ва заифлатишдир. Урушда эса жисмоний ҳаракат билан мақсад орасида паралеллик мавжуд. Террорда фоил (қотил) билан жабрланувчи орасида умуман бир алоқа йўқдир. Жабрланувчилар кўп ҳолатларда бегуноҳ фуқаролар бўлади. Террор қоида ва ахлоқий нормаларни танимайди. Урушда эса нишондагилар фақат жангчилардир. Террорда мақсадга эришиш йўлида ҳар қандай ҳаракат жоиз қилиб олинади. Урушда эса қийноқ қўлламаслик, элчиларга тегмаслик каби бузилмаслиги шарт бўлган бир қанча қоидалар мавжуд.

Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уруш кимларга қарши ва қандай шартларда эълон қилинишини баён этгандир.[2] Асри соадат замонларидаги қоидалар асос олиниб, ҳижрий иккинчи юз юл йилдан эътиборан ёзилган сийрат китобларида уруш қоидалари батафсил баён қилинган. Жанг қилишдан бошқа чора қолмаганда бир жамоага қарши уруш эълон қилиниши у ерда яшаётган ҳар кимни ўлдириш мумкин деган, маънони англатмайди. Урушда фақат ҳарбийлар ва ҳарбийликка оид кишилар ўлдирилади. Урушга қатнашмаган аёллар, болалар, қариялар, дин олимлари, деҳқонлар ва касалларнинг ўлдирилиши жоиз эмасдир. Ҳазрати Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) урушда ўлдирилган бир аёлни кўрганларида, бу ҳолатдан қаттиқ норозиликларини билдириб, аёл ва болаларни ўлдиришдан қайтарганлар.

Террор амалиётларининг эса қоидаси йўқдир. Инсоният ўйлаб топган зўравонлик ва террор аждарҳоси фақатгина инсон бошини янчибгина ўз ҳаётини давом эттирмоқда. Бутун дунёни глобал даражада қамраб олган террор бугунги кунда инсониятнинг энг муҳим муаммоларидан бирига айланди. Чунки бундай ғайриинсоний ҳаракатлар билан инсонларнинг одамийлиги ва қадр-қиммати йўқ қилинмоқда.

Террор инсонларнинг яшаш ҳуқуқига тажоввуз қилиб, бутун дунёга таҳдид солмоқда. Шунинг учун ҳам динга соф эътиқод қиладиган кишилар террор ва терроризмнинг юзага келишига сабаб бўлаётган омилларни йўқ қилишга астойдил интилишлари шартдир.

Бугунги кунларда Ислом дунёсида содир бўлаётган босқинчилк ва зўравонлик ҳаракатлари террор ҳаракати эканлигига шак-шубҳа йўқдир. Ислом адолатсизлик, тажоввуз ва зулмга асло изн бермайди. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш иймон келтирганларнинг ҳам вазифаларидан ҳисобланади. Фақатгина мақсаднинг машруъълиги етарли бўлмай, бу мақсадга элтадиган йўл ҳам машруъъ бўлиши жуда муҳимдир. Террор йўли билан эришиладиган ҳеч қандай мақсад машруъъ бўлиши мумкин эмас. Бутун мавжудотларга меҳр билан муносабатда бўлишни тарғиб қилган Ислом дини бегуноҳ инсонларни ваҳшийларча ўлдирган террор ҳаракатларига асло эътиборсиз қараб турмайди.

Ислом номига ва мусулмон шахсиятига зарар бериши

Ислом дунёсидаги низолар, қон тўкишлар, худкишликлар энг катта зарарни Ислом номига ва мусулмон шахсиятига бермоқда. Исломга яширин ёки очиқ-ойдин душманлик ҳиссини туйганлар ҳар доим илк имкониятларида зарар беришга ҳаракат қилмоқдалар. Охирги пайтларда юзага келаётган террор воқеаларини Ислом дини билан алоқадор қилиб кўрсатиш орқали динни ва унга эътиқод қилувчи мусулмонларни дунёга ёмон кўрсатишга эришиб бўлдилар. Дунё ҳамжамиятига тақдим қилинаётган кундалик хабарлар ва янгиликлар оқимида Исломни террор сўзи билан бирга тилга олинаётгани тез-тез кўзга ташланмоқда.

Матбуот ва баъзи доиралар тарафидан юритилаётган бу турдаги ташвиқотлар шунчалик чуқур илдиз отганки, дунё ҳамжамиятида содир бўлаётган ҳар хил зўрвонликлар ҳолатлари алоҳида бир воқеа сифатида баҳоланмайдиган аҳволга келиб қолган. Қуръон, Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва Исломнинг ўзини ҳам зўравонликка хослаштиришга уринаётганлар бор.

Ғарб жамиятида охирги пайтларда мусулмонлар тарафидан содир этилаётган зўравонлик ҳаракатларига нисбатан кўплаб исм атамалари ишлаб чиқилмоқда, бу атамаларнинг мазмуни “Ислом – террорнинг манбаси, Ислом террор динидир” дейишга қаратилгандир. Бундай уйдирмалар мусулмон бўлмаган жамиятларда ўз салбий таъсирини кўрсатиши кундай равшан. “Ҳудайбие” тинчлик шартномаси жорий бўлган йилларда Исломни қабул қилганлар сони аввалгига қараганда кўпчиликни ташкил қилган. Бунунг асосий сабаби мусулмон бўлмаганлар иймон келтирганларни яқиндан танишга имконият бўлган. Ҳазрати Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг таълим-тарбиясини олган етук ва комил инсонийликни ўзида намоён қилган мусулмонлар атрофдаги қабила ва давлатларнинг ҳурмат ва ҳайратини қозонишгани ҳам Исломни яқиндан танишга ҳамда мусулмонларнинг сафи кенгайишига сабаб бўлган.

Дин номи билан қилинаётган зўравонлик ва босқинчлик ҳаракатлари мусулмон бўлмаганларнинг мусулмонларга нисбатан айблов кўзи билан қарашига олиб келмоқда. Бу ҳолат эса, Исломнинг инсониятга етказилишига ва ўргатилишига монеъ бўлаяпти.

Мазҳаб ва миллатчилик

Ислом дунёсидаги тўқнашувларнинг сабабларидан бири фиқҳий, эътиқодий ва сиёсий қарашларнинг фарқлиликлари тафриқа ва бўлинишларга олиб келишидир. Инсонларнинг бошқа-бошқа мазҳаб ва миллатга (уруғга) мансуб экани, диннинг асосий принципларида фарқ йўқлиги пайтида бу табий одатий ҳолат, деб қабул қилиниши керак бўлган бир ўринда мутаассибликнинг таъсири туфайли мўмин киши ўзидан бошқа бир гуруҳга оид бўлган бошқа мўмин кишини энг катта душмани сифатида кўрмоқда.

“Мўминлар фақатгина биродардирлар” ("Ҳужурот" сураси, 10-оят) ояти Ислом динига мансуб бўлган кишилар орасида айримчилик бўлмаслиги, аксинча қардошлик, биродарлик ҳақлари устун бўлишини баён қилмоқда. Ижтимоий ва психологик нуқтаи назардан баъзи кишиларнинг гуруҳлашишини ёки бир ном остида бирлашишларини машруъъ қилиш зарурати мавжуд. Аммо бир гуруҳга оид киши мутаассиблик билан ўз гуруҳи манфаатларини ҳимоя қилиб, айни диндан бўлган бошқа бир кишини душман сифатида кўришни бошлаганида Исломнинг асосий мақсадларининг бузилишига олиб келгани учун чегарадан чиққан ҳисобланади.

Тарихдан мусулмонлар орасида жанжал ва низолар пайдо бўлишининг асосий сабаларидан бири қаршисидаги мусулмон кишини кофир деб аташидир. Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўмин бир кишини кофир дейишнинг катта гуноҳ экани ҳақида огоҳлантиришига қарамасдан, мазҳаб ёки жамоат мутаассиблигининг таъсирида фарқли қарашга эга бўлганларни кофир дейишга журъат қилмоқдалар. Фиқҳий қоидага кўра, зоҳирга қараб ҳукм бериш асос бўлиши лозим. Инсонларнинг ўз иродалари билан айтган сўзлари қабул қилиниши лозим. Мусулмонлигини изҳор қилган бир киши шарҳланиши мумкин бўлган бир мавзуда бошқа қарашни ҳимоя қилаяпти, деб кофирга чиқаришга ҳаракат қилиш орқали зиддият ва низони келитириб чиқариш шаръан ҳам мумкин эмас.

Осойишталик ва жамият хавфсизлигига таҳдид

Жамият хавфсизлиги, осойишталик ва тинчликнинг барқарор бўлиши давлат ва давлат ташкилотларининг ҳар қандай таҳдиддан узоқда бўлиши демакдир. Ушбу концепциянинг мазмуни жамоаларнинг ишонч ва эҳтиёжларига кўра замон ва макон нуқтаи назаридан ўзгаришига боғлиқ. Бугун ривожланган давлатларда ижтимоий тартибнинг хавфсизлик (жони ёки молига зарар берадиган хавфдан сақланиш), соғлик (касаллик хавфларидан жамиятни қўриқлаш мақсадида керакли тадбирларнинг олиниши) ва тинчлик (тартибсизлик ва низоларнинг йўқ қилиниши) элементларидан ҳосил бўлиши қабул қилинмоқда.

Хавфсизлик тушунчаси шахс ҳимояси ва ҳаётини сақлаб қолиш учун қилинган ҳаракатларни ўз ичига олган бир ҳодисадир. Хавфсизлик туйғуси инсоннинг туғилишидан эътиборан умри давомида муҳтож бўладиган ҳақиқатдир. Хоҳ ёлғиз, хоҳ жамоа бўлиб яшасин, хавфсизлик ҳолати ҳаётнинг асосий динамикаси сифатида намоён бўлмоқда.

Ижтимоий тартиб ва хавфсизлик таъминланмаган бир жамиятнинг ҳаётийлигини таъминлаш мумкин бўлмай қолади. Шунинг учун ҳам қонунларни қабул қилишда омманинг манфаати шахснинг манфатидан устун қўйилган, инсонларнинг эркинликлари ижтимоий тартибга зарар берадиган нуқтада чегараланган. Дарҳақиқат, шундай бир қоида ҳам бор: “Оммага келадиган зарарнинг олдини олиш учун шахсий зарарга кўз юмилади”. Бу ҳуқуқнинг асл вазифаси хоҳ миллий, хоҳ ҳалқаро соҳада бўлсин, кучлар ишлатилишига чегара тайин қилишдир.

Давлатлар ичидаги тўқнашувлар халқаро ҳуқуқ доирасига кирмайди. Фақат бугунги кунда кучли давлатлар ўзининг сиёсий манфаатлари учун бошқа мамлакатлардаги ички низолардан фойдаланмоқда, очиқдан уруш қилиш ўрнига бевосита аралашишни танлашмоқда. Ҳатто ўз манфаатларига мос келадиган шароит юзага келтириш учун бошқа давлатларда сиёсий ва иқтисодий инқирозлар келтириб чиқариш учун масъул ташкилотлар барпо қилишган. Хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки, бугунги дунёмизда борган сари халқаро зиддиятлар билан ички низолар орасида чегара йўқолиб бормоқда. Ислом мамлакатларидаги тўқнашувлар аксар вақтда маҳаллий кўринишга эга бўлсада, ҳалқаро ҳарбий кучларнинг алоқаси йўқ деб айтолмаймиз. Ислом мамлакатларининг кучли, барқарор ва мустақил қарор қабул қилиш тизими соғлом ишлайдиган бир тузилмага айланиши глобал кучлар томонидан таҳдид унсури сифатида кўрилмоқда. Миллий хавсизлик таъминланмаган муҳитларда бундай кучларнинг мақсадларига осонгина эришишига имконият яратиб берилмоқда. Шу сабабли балки билиб, балкида билмасдан ислом ўлкалари ичидаги тўқнашувларда иштирок этаётган гуруҳлар бу глобал кучлар мақсадига хизмат қилмоқда.

Зўравонлик ва террор билан озиқланувчи давлатлар

Бугунги кунимиздаги оммавий ахборот воситалари террорга алоқадар хабарларни олдинги ўринга қўймоқда, ҳатто болалар учун тайёрланган мултфильмлар ва ўйинларда ҳам зулм ва зўравонлик саҳналарига кўплаб ўрин беришмоқда. Ғарбнинг айрим сиёсатчилари оёғи етган ҳамма жойни зўравонлик ва террор ботқоғига айлантириш масаласида жуда маҳоратли бўлиб кетишган. Беқарорликнинг глобал мавқеда тарқалиши бир қанча ғарб давлатлари ва кучларининг манфаатларига хизмат қилади.

Тартиб ва барқарорлик бўлган бир юртда ташқи кучларнинг бемалол ҳаракат қилиши, ўз манфаатлари учун ўзлари ишлаб чиқарган қуролларига бозор топишига имконият бўлмайди. Буни англаб етган глобал кучлар Ислом дунёсини қачон тугаши номаълум бўлган иқтисодий бўҳрон ёки уруш чамбари ичида яшатиш учун бор кучларидан фойдаланмоқдалар. Бу тузоққа илинган мусулмонлар қўпорувчилик ҳаракатлари билан мустамлакачи кучларнинг ноғорасига ўйнашмоқда.

Фиқҳ китобларида “дорул-ҳарб” бўлган мамлакатларга урушда ишлатиши мумкин бўлган от-улов, қурол, зирҳ (совут), темир каби ашёларни фақат пул топиш мақсади бўлса ҳам сотиш мумкин эмас, бу тақиқга амал қилмаганлар жазога тортилиши баён қилингандир. Бу ҳукмнинг асосида душманларнинг кучайишига фурсат бериш ва бунинг мусулмонларга зарар бўлиб қайтиб келиши фикри ётади. Ислом мамлакатларидаги тўқнашувлар ва низолар муҳити мустамлакачи ўлкаларнинг мавқеларини ва қувватларини янада оширишини ўйлайдиган бўлсак, бундай фурсатни уларга бериш ҳеч қачон тўғри бўлмайди.

Хулоса

Дунёда ҳаловат ва осойишталик таъминланмаган ҳудудларнинг аксарияти мусулмонлар истиқомат қиладиган ўлкалардир. Ҳар куни газета ва телевидениеда зўравонлик ва босқинчилик хабарларига гувоҳ бўлмоқдамиз. Инсонларнинг ҳаётларига зомин бўлаётган бу ҳаракатлар кўринишда ҳар хил сабаблар туфайли амалга ошаётган бўлса-да, натижаси мусулмонларнинг зарарига бўлмоқда.

Ислом дунёсидаги содир бўлаётган ушбу ҳаракатларнинг сўзда Ислом номидан қилинаётгани энг ачинарли ҳолдир. Қўлига қурол ёки пичоқ олиб, тавҳид калимасини айтган ҳолда бегуноҳ бир жонга қасд қилиш ҳолатларини шариат нуқтаи назаридан ечиш масъул кишилар олдида турган муҳим вазифалардандир.

Бу ҳолатларни шариат тарозисига солиб кўрсак, машруъ ҳаракат эмаслиги ўртага чиқмоқда. Қўлига қурол олиб, душман гуруҳларга қарши ҳужум қилиш қарорини олишни шахсларнинг ташаббусига ташлаб қўйиб бўлмайди. Бу ҳуқуқ аввало давлат бошқаруви ваколатида экани идрок этилмоғи даркор. Мусулмонлар маскан тутган ерлар дунёнинг ҳар қандай жойидан кўра энг яхши ҳаловат, хавфсизлик ва осойишталик таъмин этилган ерлар бёлиши керак. Ислом дини бузғунчилик эмас, осойишталикни мақсад қилади. Бегуноҳ ва маъсум инсонларнинг жабрланишига олиб келадиган террор унсурларини ўз ичига олган бутун ҳаракатлар шариатга зиддир.

“Ислом дунёсидаги зўравонликлардан кимга фойда” деган саволга берадиган жавобимиз ҳам бу ҳаракатларнинг машруъъ эмаслиги ҳақидаги натижани бизга қайта эслатади. Чунки яширин ва очиқ мустамлакачилик ҳаракатларини ўз ичига олган тоифалар мавжуд зўравонлик ҳаракатлари билан хоҳлаган мақсадларига етишмоқдалар, мусулмонлар беқарорлик исканжасида жон талашаётган бир пайтда, ер ости ва ер усти бойликларини турли келишувлар асосида талаш, уларга эга бўлиш имкониятларини топишмоқда. Охир-оқибат Ислом дунёси ютқазмоқда.

Бунда тилга олинган далиллар асосида таъкидлаб, урғу бераётганимиз нуқта шуки, Ислом дунёсида тез-тез кўзга ботаётган, ҳеч қандай қоидага бўйсунмаган, зўравонлик ва босқинчилик ҳаракатлари машруъ эмасдир (ноқонунийдир).

Саид-Абдулазиз ЮСУПОВ,
мустақил терролог-аналитик

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Абдуқодир Ҳусановнинг муваффақиятлари ортидан Қозоғистон футболи танқид қилинди

Қўшни давлатларда аллақачон жаҳон даражасига чиққан футбол юлдузлари етишиб чиқаётган бир пайтда, Қозоғистон футболи ҳамон Дастан Сатпаевнинг келажакдаги муваффақиятига умид қилиб яшамоқда.

“Реал” юлдузларни жиловлайдиган мураббий топди

“Реал” раҳбарияти жамоага бош мураббий сифатида Дидье Дешамни таклиф қилишга тайёргарлик кўраётгани хабар қилинган эди.

АҚШ Ҳусановдан ҳайратда!

АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.

Самарқандда 1956 йилда туғилган фуқаро яшаш уйида вафот этганлиги ҳолати юзасидан прокуратура текширув олиб бормоқда

Марҳумнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Эроннинг икки миллион баррел нефт таший оладиган супертанкери АҚШнинг Ҳўрмуз бўғозидаги денгиз блокадасини муваффақиятли енгиб ўтди

Bloomberg агентлиги Ҳўрмуз бўғозидан бунгача Хитойга алоқадор Rich Starry танкери ўтганини ҳақида хабар берганди.

Роналду бўлди, футболни тугат!

Швециялик собиқ футболчи Андерс Лимпар Криштиану Роналдуга карьерасини якунлашни маслаҳат берди.

Лионель Месси Каталония клубини сотиб олди

АҚШнинг “Интер Майами” ва Аргентина терма жамоас сардори Лионель Месси Терсера RFEF (Испаниянинг бешинчи дивизиони) лигасида иштирок этувчи Каталониянинг “Корнеля” клубини сотиб олди.

Хитой АҚШни огоҳлантирди

Хитой Ҳормуз бўғозидан фойдаланиш, Эрон билан савдо алоқалари ва энергетика келишувларини давом эттиришини маълум қилди.

"Челси"га қарши Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди? (Фото)

Англия чемпионати 32-турида "Манчестер Сити" "Челси" майдонида 3:0 ҳисобида йирик ғалабани расмийлаштирди.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Эронга қарши урушда АҚШ қанча маблағ зарар кўрганини биласизми?

Бу ҳақда Iran War Cost Tracker нашри хабар бермоқда.

Ҳормуз бўғозида икки юк кемаси ҳужумга учради

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

Ҳўрмуз бўғозидаги инқироз: Трамп Оқ уйда шошилинч йиғилиш ўтказди

Америка етакчиси Дональд Трамп Оқ уйда Ҳўрмуз бўғозидаги вазият ва Эрон билан музокаралар бўйича йиғилиш ўтказди.

“Реал” юлдузи касаллик сабаб бир зумда олти килога озиб кетди

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Рауль Асенсио ҳозирда шифохонада бўлиб, унда гастроэнтеритга сабаб бўлган вирусни аниқлаш мақсадида текширувдан ўтмоқда.

Россия ва Ҳиндистон ўртасида янги ҳарбий келишув кучга кирди

Мазкур келишувга кўра, Россия ва Ҳиндистон бир-бирининг ҳудудига 3 минг нафаргача аскар, 10 та ҳарбий самолёт ва 5 та ҳарбий кема юбориши мумкин.

Ҳоманаий: Эрон АҚШ ва Исроилга янги зарба беришга тайёр

Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Мужтабо Ҳоманаий мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари АҚШ ва Исроилга қарши янги зарбалар беришга тайёрлигини билдирди.

Расман: Киевдаги отишма гумондори Россияда туғилган

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Киевда отишма уюштириб, олти кишининг ўлимига сабаб бўлган шахс аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилган.

Евроиттифоқ эҳтимолий авиаёқилғи тақчиллигига тайёргарлик кўришни бошлади

Брюсселда ўтган брифингда Европа комиссияси вакили Анна-Кайса Итконен бу ҳолат ҳозирча реал муаммога айланмаганини, бироқ хавф тобора ортиб бораётганини таъкидлади.

Қашқадарёда лолазорни пайхон қилганларга чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги лолазор ҳудудида транспорт воситаларида ҳаракатланилганлиги акс этган видео тарқалди.

Германияда чап экстремизм билан боғлиқ жиноятлар сони кескин ошди — BILD

Бу ўтган йилга нисбатан учдан бирдан кўпроқ ўсишни англатади.

Рус тилида сўзлашувчи генералнинг Моссад раҳбари этиб тайинланиши Исроилда танқид қилинди

Маълумотларга кўра, рус тилида равон сўзлашувчи беларуслик муҳожир Роман Хоффман разведка хизматининг 14-раҳбари бўлди.

Ўрта Чирчиқда 4 киши ҳалок бўлган ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ҳодиса жойидан Республика суд экспертиза маркази экспертлари, вилоят ИИБ эксперт криминалисти ва вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси экспертлари томонидан ёнғиндан шикастланган буюмлар, алимун сим бўлаклари ва бошқа ашёвий далиллар олинган.

Ўзбекистон Humans Group асосчиси Владимир Добрининни халқаро қидирувга берди

У “қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш”, шунингдек, “пул ювиш"да айбланмоқда.

Ўрта Чирчиқдаги хонадонда портлаш: 4 киши вафот этди

Тунда қаттиқ овоз бўлди. Ҳамма уйдан чиқиб кетди. Қўрқиб кетдик”, — дейди қўшнилардан бири.

“Равшан Золотой” халқаро қидирувга берилди

Омма орасида “Равшан Золотой” номи билан танилган, таниқли тадбиркор Ғофур Раҳимовнинг жияни Равшан Муҳитдинов интерпол орқали қидирувга берилган.

"Ўзбекистон металлургия комбинати" собиқ раиси Дилшод Аҳмедов халқаро қидирувга берилди

Дилшод Аҳмедов 2024 йил 16 октябрда “Ўзметкомбинат” АЖ бошқарув раиси этиб тайинланган. 2025 йил август ойида эса лавозимидан озод этилганди.

Жиззахда ФВБ мансабдори пора билан ушланди

Ҳолат юзасидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЖАР сиёсатчиси Жулиус Малема 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

"Иқтисодий эркинлик учун курашчилар" (EFF) партияси етакчиси Жулиус Малема 2018 йилги митингда ўқотар қуролдан ноқонуний фойдаланганликда айбдор деб топилди

Оқ уй олимларнинг сирли ўлими ва йўқолиши ҳақидаги маълумотларни текширади

Бу ҳақда The Times Кэролайн Левиттга таяниб хабар берди.

АҚШ Эронга қарши “Иқтисодий ғазаб” операциясини бошлади

Бу ҳақда Пит Хегсет матбуот анжуманида баёнот берди.

Самарқандда маъданли тошлардан олтин ажратиб олаётганлар ушланди

Самарқанд вилоятида ноқонуний равишда маъданли тошлардан олтин ажратиб олиш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди.

Экологик экспертиза тизимини рақамлаштиришда Корея тажрибаси ўрганилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.

АҚШ Сенати тўртинчи марта Эрондаги урушни тўхтатишдан бош тортди

Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.

Наркосавдогарлардан Афғонистондан олиб келинган қарийб 9 кг “опий” гиёҳвандлик воситаси олинди

Натижада, автомашинада кетаётган Қўшкўпир туманида яшовчи, 2002 й.т., муқаддам наркожиноят содир этганлиги учун судланган шахсга тегишли 4 кг 541 гр “опий” моддаси борлиги аниқланди

Австралиядаги нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин юз берди

Гап мамлакатдаги нефт маҳсулотларининг 10 фоизигача бўлган қисмини таъминлайдиган корхона ҳақида бормоқда.