Ишга қабул қилиш қоидалари бузилганлиги асоси билан ишдан бўшатишга фақат ўша қоидабузарликни бартараф қилиш иложи бўлмаганда йўл қўйилади
🔰Ишдан бўшатиш иш берувчи ва ходимга боғлиқ бўлмаган асослар билан амалга оширилиши мумкин. Меҳнат кодексида қуйидагилар тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар сифатида кўрсатилган:
1️⃣ ходимнинг ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилганлиги;
2️⃣ шу ишни илгари бажариб келган ходимнинг аввалги ишга тикланганлиги (масалан, ходим ноқонуний ишдан бўшатилса, суд уни қайта тикласа). Бунда ходимни бўшатишдан олдин унга бошқа иш таклиф қилиниши керак;
3️⃣ ходим суд ҳукми билан ишлашни чеклайдиган жазога ҳукм қилинганда (масалан, озодликдан маҳрум қилинганда);
4️⃣ ишга қабул қилиш қоидалари бузилганда, агар қоидабузарликни бартараф этиш имкони бўлмаса ва у ишни давом эттиришга тўсқинлик қилса;
5️⃣ ишни давом эттиришга тўсқинлик қиладиган ҳолатлар юзага келганда (ходим тиббий хулоса асосида тўлиқ меҳнат қилишга қобилиятсиз деб топилганда, лицензия ёки рухсатнома тугатилганда). Бунда ходимни бўшатишдан олдин унга бошқа иш таклиф қилиниши керак;
6️⃣ суд қарори асосида ташкилот тугатилганда;
7️⃣ ходимни ишга тиклаш ҳақидаги суд қарори ёки Давлат меҳнат инспекциясининг қарори бекор қилинганда;
8️⃣ ходим вафот этганда, суд томонидан бедарак йўқолган деб эътироф этилганда ёки вафот этган деб эълон қилинганда;
9️⃣ Қонунчилик палатаси депутати, Сенат аъзоси ваколати тугаганлиги ёки улар тарқатиб юборилганлиги учун улар аввалги лавозимига (ишига) қайтганлиги. Бунда ходимни бўшатишдан олдин унга бошқа иш таклиф қилиниши керак;
🔟 қонунда назарда тутилган бошқа ҳоллар.
⚠️ Сайланадиган ёки танлов асосида тайинланадиган лавозим муддати тугаганидан кейин ходим қайта сайланмаса ёки танловдан ўтмаса, у ишдан бўшатилади.
