Ироқ шимолида 3 нафар турк аскари ҳалок бўлди

Ироқ шимолида 3 нафар турк аскари ҳалок бўлди

Туркия Миллий Мудофаа вазирлиги Ироқ шимолидаги Панжа-Қалъа операцияси ҳудудида 3 нафар аскар ҳалок бўлганини маълум қилди.

“Биз қурбонларнинг оила аъзолари, қуролли кучлар ва олижаноб халқимизга ҳамдардлик билдирамиз”, — дейилади Туркия ҳарбий бошқармаси баёнотида.

Туркия Сурия ва Ироқ шимолида мамлакатда тақиқланган Курдистон ишчилар партиясининг (ПКК) Сурия қанотига қарши операциялар ўтказмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!