Иржар — Дўстлик — Жиззах йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилади

Иржар — Дўстлик — Жиззах йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилади

Давлатимиз раҳбарининг шу йил апрель ойида Жиззах вилоятига ташрифи чоғида ўтказилган йиғилишда Шароф Рашидов, Пахтакор, Дўстлик ва Мирзачўл туманларини Жиззах шаҳри билан боғловчи «Иржар—Дўстлик—Жиззах» йўналишида тепловоз қатнови йўлга қўйилиши айтилган эди.

Шу муносабат билан «Иржар—Дўстлик» станцияларининг 7 километрида таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.

Айни пайтда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан станциялар оралиғидаги темир йўл изларида тубдан таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.

Шу кунга қадар икки километр масофадаги темир йўл излари қайта ётқизилди.

Мақсад қурилиш-таъмирлаш ишлари якунига етиб, сентябрь ойидан бошлаб тепловоз қатновининг йўлга қўйилиши натижасида туманлардаги 450 минг нафардан зиёд аҳолини вилоят марказига қатнашида сезиларли енгиллик яратишдир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!