Иқлимшунос-эксперт ҳавони ифлослантирувчи омилларга тўхталиб ўтди (ВИДЕО)

Иқлимшунос-эксперт ҳавони ифлослантирувчи омилларга тўхталиб ўтди (ВИДЕО)

Бугун иқлим ўзгариши сабабли ҳавода чанг массаларининг тўпланиши нафақат Тошкентда, балки Марказий Осиё минтақаси ва дунёнинг кўплаб давлатларида учрамоқда. Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти лаборатория мудири, иқлимшунос-эксперт Эркин Абдулаҳатов бу борада ўз фикр ва тавсияларини бериб ўтди.

Мутахассиснинг фикрича, ер юзининг марказий қисмида жойлашган кўплаб мамлакатлар, Африканинг шимолий қисмидан Хитойгача бўлган ҳудудда жойлашган давлатларда чўллашиш жараёни давом этмоқда ва бу ҳавода чанг массалари кўпайишига олиб келмоқда (харита ҳаволада).

Факт!

PМ2,5 — ҳаводаги қаттиқ заррачалар ёки шу каби заррачаларнинг сув буғи билан бирикишидан ҳосил бўлган бирикма бўлиб, диаметри 2,5 микрометргача бўлади (соч толасидан 30 баробар кичик). PМ «Particulate Matter» бирикмасининг қисқартмаси бўлиб, «зарра моддалари» деган маънони билдиради. 2,5 эса микрометр катталикдаги ўлчов сони ҳисобланади. Ҳавони ифлослантирувчи бошқа майда заррачалар ҳам бўлиб, уларнинг катталигига қараб PМ1, PМ10 ва PМ100 каби заррачалар устида кузатув ва илмий тадқиқотлар олиб борилади.

ЖССТ кўрсаткичларига ҳеч қайси давлат амал қилмайди

Э. Абдулаҳатовга кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсия этган стандарт асосида мезонлар ишлаб чиқилади, бу йил давомида 5 мкг/м(3), суткалик 15 мкг/м(3)га тенг. Бу кўрсаткичлар бирор-бир давлатнинг миллий стандартларида акс этмаган, чунки «Air Quality Index» платформаси қарорлар, тавсиялар ишлаб чиқиш учун етарли платформа ҳисобланмайди, фақатгина илмий тадқиқот институтларига ҳар бир давлатнинг ўз миллий стандартлари борлиги ва уларни солиштириб, рейтингларни шакллантириш қийин бўлганлиги сабабли 5 мкг/м(3) қиймат асосида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсия этган маълумот асосида шаҳарлар рейтингини шакллантириш учун қулай бўлган қиймат ҳисобланади.

«Air Monitoring Tashkent» платформаси ишлаб чиқилган

2024 йилда Экология вазирлиги, Гидрометеорология агентлиги ва Санитария-эпидемиология қўмитаси мутахассислари томонидан чуқур тадқиқотлар асосида Ўзбекистоннинг миллий стандартлари ишлаб чиқилди. Унга кўра, ҳаво ифлосланишининг меъёри йиллик 35 мкг/м(3), суткалик 60 мкг/м(3) дея белгиланди.

«Таққослаш учун, дунёдаги ҳеч бир давлатнинг стандарти ЖССТники билан тенг эмас. Ҳаттоки Европа Иттифоқи мамлакатлари ҳам ўз миллий стандартларини ишлаб чиққан. 2023–2024 йилларда Экология вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан миллий стандартларимиз асосида «Air Monitoring Tashkent» платформаси ишлаб чиқилган. Мазкур платформа орқали Тошкент шаҳридаги ҳудудлар кесимида маълумотлар ҳар соатда янгилаб борилади ва ишончли манба ҳисобланади», — дейди иқлимшунос-эксперт.

Шамол тезлиги камайиб бормоқда

Мутахассиснинг таъкидлашича, ҳаво ифлосланишида «шамол гули» деган тушунча бор, яъни атмосфера ифлосланишида шамол муҳим роль ўйнайди. Денгизбўйи давлатларида йил бўйи шамол оқими юқори бўлганлиги сабабли чанг заррачалари ҳавода муаллақ тўпланиб қолмайди. Тошкентда эса 1950–1980 йилларда шамол шимолий-шарқдан кириб келган ва шаҳарда айланиб, «шамол гули»ни ҳосил қилган. 1990-2020 йилларда эса «шамол гули» ўзгарди, яъни шамол оқимининг кириб келиши ва шамол ҳаракати камайгани сабабли Тошкент чанг заррачалари ҳавода муаллақ тўпланиб қоладиган ҳудудга айланди.

«Тошкентда ўтган асрда шамол тезлиги 1,7 метр/секундга, 1981–2010 йилларда эса 1,4 метр/секундга тенг бўлган. Сўнгги 5 йилликда эса 1,3 метр/секундга тушиб кетган. Тошкентнинг тоғлар билан ўралганлиги ҳам шамол ҳаракатига тўсқинлик қилади. Бундан ташқари, пойтахтда тартибсиз қурилаётган баланд бинолар ҳам шамолнинг ҳаракатланишига халал бермоқда. Бу эса пойтахтда чанг заррачаларининг муаллақ туриб қолиши ва ҳавонинг ифлосланиш даражаси ортишига олиб келмоқда», — дейди Э.Абдулаҳатов.

Биз яшиллик деганда, одатда, дарахтларни тушунамиз. Лекин аслида яшиллликка газонлар ва дарахт аралаш буталар ҳам киради.

«2016 йилга нисбатан 2023 йилда қурилиш майдонлари 2 баробарга кўпайган ва натижада яшил майдонлар икки баробар камайган. Яъни дарахтларга қараганда яшил газонлар кескин камайиб кетган», — дейди мутахассис.

Иссиқлик ороли

Эркин Абдулаҳатов «Иссиқлик ороли» тушунчасига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.

«Тошкентда 2016 йилдан кейин ҳароратнинг кескин кўтарилиши кузатилмоқда. Бу эса табиийки кўп қурилиш бўлаётган ва яшиллик даражаси камайган ҳудудларда ҳарорат юқори даражада сақланиб туришига олиб келмоқда. Бу эса Тошкентда »иссиқлик ороли« тушунчасини келтириб чиқармоқда», — деди мутахассис.

Иқлимшунос Тошкент шаҳри атмосферасига автомобиллар ҳамда оғир ва енгил саноат корхоналаридан чиқаётган зарарли ташламалар ҳам салбий таъсир кўрсатаётганини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Аёлларнинг пенсия ёши яна 6 ойга оширилди

Низом 1 июлдан кучга кирди

Кеча Ўзбекистонда энг иссиқ ҳарорат рекорди янгиланди!

Бу хақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

"Манчестер Сити" раҳбарияти: Бу икки ҳимоячи клубда қолади

"Манчестер Сити" раҳбарияти жамоада икки ҳимоячини олиб қолиш ниятида.

Элдор Шомуродовнинг янги жамоаси маълум. У Италиядан кетмоқда

"Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродов Италиянинг "Кремонезе" клубига ўтиши ҳақида хабар тарқалганди.

Ламин Ямал: "Бутун дунё тайёрлансин"

«Барселона» ҳужумчиси Ламин Ямал футболдаги келажаги ҳақида гапирди. Испаниялик футболчи 5 йил ичида бутун дунёни тайёрланишга чақирди.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Анталяда 550 млн долларлик лойиҳа бошлагани маълум қилинмоқда

Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.

Миллий терма жамоамиз дарвозабони Ўткир Юсуповнинг Эрон клубидаги келажаги нима бўлади?

Бу ҳақда Uzbekistan Legionaries хабар берди.

Эрон зарбаларини қайтаришда Исроилга ёрдам берган Иорданияда ароқдан заҳарланиб 9 киши ўлди

Бу ҳақда Жамоат хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.

Россияда кучли зилзила содир бўлди

Бу ҳақда 2 июль куни "Россия Фанлар академиясининг ягона геофизика хизмати" Федерал тадқиқот марказининг Камчатка бўлими "Телеграм"даги каналида маълум қилди.

Chevrolet янги Tracker 2026’ни тақдим этди

Расмий ишлаб чиқариш ютули 2025 йил июл ойида бошланади, аммо ҳозирча фақат Бразилияда.

Маҳмуд Мурадов чехиялик моделнинг қўлини сўради

Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси иккинчи маротаба уйланиш арафасида.

Тошкентда андижонлик "доставкачи" йигитни зўрлаган 2 нафар аёл қамалди

31 ёшли С.А. пиццани олиб қўлига доставкачига пул тутқақазади ва уйга таклиф қилади.

Ўзбекистонлик яна бир футболчи "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин

Бу ҳақда Отабек Умаров айтиб ўтди.

Сречко Катанец: "Жаҳон чемпионатида терма жамоадан ҳеч нима кутманглар"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.

Абдуқодир Ҳусанов «Барса»га ўтиши мумкин — Деку уни «келажак ҳимоячиси» деб билади

Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.

Светофорнинг қизил чироғига қарамасдан юрган опанинг турмуш ўртоғи ишдан кетди (видео)

Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот котиби Зойир Йўлдошев маълум қилди.

Россия дронлари махсус ҳарбий операция зонасида душманнинг $2 млрдлик техникасини ёқиб юборди – Путин

Уч йил давомида махсус ҳарбий операция эҳтиёжлари учун 54,5 млрд рубль халқ маблағлари йиғилди, деди Россия президенти.

Лаос давлати ҳам Россияга ёрдам учун аскар юбормоқчи

Лаослик аскарлар миналардан тозалаш ишларида иштирок этади

Украина мудофаа вазирининг АҚШдаги уйининг тасвири АҚШлик журналистни ғазаблантирди

Журналист Чей Боуз ижтимоий тармоқларда Украина мудофаа вазири Рустем Умеровни қариндошларининг АҚШдаги кўчмас мулки ва қароргоҳи учун кескин танқид қилди.

Путин Бокуга делегация юборади

Ҳозирда Москвада делегация тузилмоқда

Россиянинг Украинага навбатдаги зарбалари камида уч кишининг ҳаётига зомин бўлди

Украина расмийлари маълумотларига кўра, Одессада дрон зарбаси оқибатида янги қурилган бинодаги қўриқчи ҳалок бўлган

Исроил ҳарбийлари Яманга зарба берди

Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац ҳусийларга қарашли портлар ва электр станциясига ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан ҳужум қилинганини тасдиқлади

Эронда Исроил разведкаси билан алоқадор агент қўлга олинди

Бу ҳақда FARS агентлиги Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (IRGC) матбуот хизматининг маълумотига таяниб хабар берди.

Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларнинг биринчи босқичи самарасиз тугади

Бу ҳақда Sky News Arabia телеканали "Report" хабарига таянган ҳолда маълум қилди.

Таиландда пушти темиратки касаллиги тарқалмоқда

Қайд этилишича, ушбу касаллик кўпинча болалар ва ёшларда кузатилади — бу танада «она» деб аталадиган катта доғнинг пайдо бўлиши билан бошланади

Масжид қурилиши баҳонасида одамлардан пул олганлар ушланди

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ушбу фуқароларнинг шахси аниқланган

Покистонда кўп қаватли бино қулаб тушди, қурбонлар бор

Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, саккизга яқин фуқаро вайроналар остида қолган бўлиши мумкин.

Бўстонлиқдаги адирликда ёнғин 2 соатда қуршаб олинди

Ёнғин ҳудуди кенгайишига йўл қўймаслик учун «Бурчмулла» ўрмон хўжалигидан ҳам ёнғин ўчириш ишларига ходимлар жалб қилинган.

Суриянинг Латакия ҳудудида кучли ўрмон ёнғинлари авж олмоқда — ОАВ

Олов тез тарқалаётгани сабабли 20 дан ортиқ шаҳар ва қишлоқлар аҳолиси эвакуация қилинди.

Британияда COVIDнинг янги штамми Stratus тарқалмоқда

The Independent нашри ёзишича, Буюк Британияда COVID-19'нинг янги штамми — Stratus кенг тарқалмоқда.

Дрон ҳужумлари туфайли Пулково ва Шереметево аэропортларида 200 дан ортиқ рейс кечиктирилди

Пулково аэропортида эса 100 дан ортиқ рейс кечиктирилган ва 30 дан ортиқ рейс бекор қилинган. Бунинг оқибатида аэропортларда йўловчилар тўпланиб қолган.

Тошкент вилоятида 7 ёшли бола ўгай отаси ва онаси томонидан калтакланди

Ҳолат юзасидан боланинг онаси маъмурий жавобгарликка тортилган.

Агробанк Андижон филиалида йирик кредит талон-тарожлиги фош этилди — собиқ раҳбар 8,5 йилга қамалди

Қизиғи шундаки, ушбу филиал раҳбари 2024 йилнинг ўзида 3 марта, 2025 йилда эса 1 марта жиноий жавобгарликка тортилган.

Римдаги портлашда жароҳатланганлар сони 45 кишига етди (видео)

Бу ҳақда Rainews24 телеканали хабар берди.

Москвада Транснефт топ-менежери Андрей Бадалов ўлик ҳолда топилди

Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади

Жанубий Кореяда жазирама оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Ҳукумат статистика юрита бошлаган 15 июндан буён иссиқ уришдан азият чекканлар сони 633 нафарга етди.

Исроил аскарлари Эль-Халилда ҳалок бўлган фаластинлик билан видолашув маросимини тўхтатиб қўйди

Исроил армияси Ғарб соҳилидаги Эль-Халил шаҳрида жойлашган хонадонга рейд уюштириб, ҳалок бўлган фаластинлик билан видолашув маросимига халал берди. Марҳум аввалроқ Исроил қамоқхонасидан озод этилган ва кейинроқ Ғаза секторидаги Исроил бомбардимони оқибатида ҳалок бўлган эди.

Тошкент вилоятида хотинини калтаклаб ўлдирган эркакка суд ҳукми ўқилди

Тошкент вилоятининг Оққурғон туманида турмуш ўртоғининг ўлимига сабаб бўлган эркак суд ҳукми билан узоқ муддатга қамалди.

Шавкат Мирзиёев Исроил — Фаластин зиддияти ҳақида гапирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 июль куни Хонкенди шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 17-саммитида иштирок этди.

Сурхондарёда кекса аёл ўз уйида ўлдириб кетилди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, уни фош этиш чоралари кўрилмоқда.