Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари ипотекани молиялаштириш борасида Жанубий Корея тажрибасини ўрганди.
Жанубий Кореяда ипотека билан таъминланган қимматли қоғозлар (MBS) бозорининг дастлабки ривожланиш даври 1990-йилларнинг охири ва 2000-йилларнинг бошларига тўғри келади. Бу даврда Жанубий Кореяда MBS бозорининг ривожланиши қуйидаги муҳим босқичларни ўз ичига олди.
Молиявий сектордаги ислоҳотлар: 1997-йилда Осиёда рўй берган молиявий инқироздан сўнг Жанубий Кореяда иқтисодиётни барқароралаштириш ва молиявий тизимни янада мустаҳкамлашга қаратилган муҳим ислоҳотлар амалга оширилди. Ушбу ислоҳотлар ипотека бозорини ривожлантиришда ёрдам берадиган чора-тадбирларни ҳам қамраб олди.
Ҳуқуқий асос: 1999-йилда Жанубий Корея ҳукумати ипотекага оид қонунни қабул қилди. Бу мамлакатда MBS эмиссиясининг ҳуқуқий асосларини белгилаб берди. Мазкур қонун Жанубий Кореяда MBS бозорининг ривожланиши учун ҳуқуқий асос яратди ва 1999-йилнинг сентябрь ойида Корея ипотека корпорацияси (КоМоCо) ташкил этилди.
Корея уй-жойни молиялаштириш корпорацияси (КHFC) нинг ташкил этилиши: 2004-йилда Жанубий Корея ҳукумати ипотека кредитларини секюритизация қилиш ва уй-жой учун кредитлар бўйича кредит кафолатларини тақдим этиш орқали уй-жойни молиялаштиришнинг ишончли ва узоқ муддатли манбаларини шакллантириш мақсадида КHFC давлат муассасасини ташкил этди. КHFC Жанубий Кореяда MBS бозорининг ўсишида муҳим рол ўйнади, МБСнинг асосий эмитенти бўлиб хизмат қилди ва иккиламчи бозор фаолиятини қўллаб-қувватлади.
Тажриба дастури: 2004-йилда КHFC Жанубий Кореяда 545,6 миллиард вон (тахминан 430 миллион АҚШ доллари) қийматида ипотека билан таъминланган биринчи қимматли қоғозлар чиқарилди. Ушбу эмиссия Жанубий Кореяда MBS бозорининг ривожланишини белгилаб берди ва ипотека кредитларини секюритизация қилишнинг мақсадга мувофиқлигини кўрсатди. Натижада, 2004-йил якунига қадар КHFC томонида 17 та молиявий ташкилотнинг ипотека портфелидан иборат бўлган 7 та MBS пакетлари бозорга чиқарилди.
Тижорат банкларининг жалб қилиниши: КHFC MBS дастурининг дастлабки муваффақиятидан сўнг, Kookmin Bank, Shinhan Bank вa Woori Bank каби йирик тижорат банклари MBS бозорида қатнаша бошлади. Ушбу банклар бозорнинг ўсишига ҳиссасини қўшган ҳолда ўзларининг ипотека қимматли қоғозларини чиқара бошлади.
MBS бозорининг кенгайиши: Жанубий Кореянинг MBS бозори йиллар давомида кенгайиб борди. КHFC мунтазам равишда MBS чиқаришни давом эттираяпти, тижорат банклари эса бозордаги иштирокини босқичма-босқич оширмоқда. Бозор ипотека билан таъминланган қимматли қоғозлар (MBS) ва ипотека билан таъминланган облигациялар (MBS) ни ўз ичига олган ҳолда ривожланаяпти.
Амалга оширилган ишлар натижасида ипотека билан таъминланган қимматли қоғозлар бозорининг ҳажми 2004-йилдаги 2,3 миллиард АҚШ долларидан 2021-йилда 134,1 миллиард АҚШ долларига етди. Бу ипотека билан таъминланган қимматли қоғозларни чиқариш орқали капитал бозоридан узоқ муддатли, белгиланган ставкали молиялаштириш маблағларини жалб қилган ҳолда паст ва ўрта даромадли уй хўжаликларининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини ипотека кредилари кўринишида қондиришда секюритизация жараёнининг муваффаққиятли эканлигини кўрсатди.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Жей Ди Вэнс Fox News телеканалига берган интервюсида журналистнинг Трамп ва Путин ўртасида Аляскада бўлиб ўтадиган музокаралар ҳақидаги саволларига жавоб берди.
Жума куни кечқурундан бошлаб оммавий ахборот воситаларида 15 август куни Аляскада АҚШ президенти Дональд Трамп ва Владимир Путин муҳокама қилмоқчи бўлган «тинчлик режаси» ҳақидаги тафсилотлар тарқала бошлади.
Bild нашри Украина ва Германия ҳукумат манбаларига таяниб хабар беришича, АҚШ президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф Москвадаги музокаралар чоғида Россия президенти Владимир Путиннинг таклифини нотўғри англаган бўлиши мумкин.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни Туркманбоши шаҳридаги "Аваза" миллий туризм ҳудудида ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этди.
Исроил Суриядаги айирмачи кучлар орқали мамлакатни бўлиб ташлашга уринмоқда. Бу ҳақда Сурия ахборот вазири Ҳамза ал-Мустафо Туркиянинг “Anadolu” ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилган.