Калифорния университети Davis Health маркази тадқиқотчилари инсон мияси тобора катталашиб бораётганини аниқлади. Тадқиқотчилар мия ҳажми ошиши мияда захиранинг кўпайиши ва бу ёшга боғлиқ ақлий касалликнинг камайишига сабаб бўлади деб тахмин қилмоқда.
Тадқиқотнинг илк муаллифларидан бири Чарлз ДеКарли қайсидир 10 йил кимнингдир мияси шаклланишида муҳим рол ўйнаши мумкинлигини айтади. Унинг аниқлашича, мия шаклланишида генетик омиллардан ташқари ижтимоий ҳаёт, тиббиёт, таълим ҳам муҳим рол ўйнайди.
Тадқиқот 1948 йилда АҚШнинг Массачусетс штатидаги Фрамингҳам шаҳрида юрак-қон томир ва бошқа касалликларни таҳлил қилиш учун бошланган. Жами 30-62 ёшлардаги 5209 аёл ва эркак қатнашган. 75 йил давом этган тадқиқотда ҳозир иккинчи ва учинчи авлод вакиллари қатнашяпти. 1930 йилларда туғилган иштирокчилар учун мия ҳажми ўртача 1,234 миллилитрни ташкил этган бўлса, 1970 йилларда туғилганлар учун бу ҳажм 1,321 миллилитрни ёки тахминан 6,6 фоизга кўпроқ ҳажмни ташкил этди.
Мия сирти эса 10 йил ичида кўпроқ ўсган. 1970 йилларда туғилган иштирокчиларнинг ўртача мия сирти майдони 2,104 квадрат сантиметрни ташкил этган, 1930 йилларда туғилган иштирокчиларники 2,056 квадрат сантиметр бўлиб, бу олдингидан 15 фоизга ошганини билдиради.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Суҳбат чоғида Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши йиғилиши натижалари муҳокама қилинди, шунингдек, иқтисодий лойиҳалар портфели изчил кенгайиб бораётгани қайд этилди.
Агар музокаралар силжимаса, соат 20:00 га келиб ҳужум бошланиши мумкин ва у аввал кўрилмаган даражада қаттиқ бўлади, деб хабар қилди Fox News журналисти Дональд Трамп сўзларига таяниб.
Сиёсатшунос Алмас Ҳайдар Нақвийнинг таъкидлашича, АҚШ ва Эрон ўртасидаги асосий тўсиқ — ўзаро ишончсизлик бўлиб, бу можарони ҳал қилишга жиддий халақит бермоқда.
The Wall Street Journal хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Дональд Трампнинг “Эрондаги бутун цивилизацияни йўқ қилиш” ҳақидаги баёнотидан кейин Вашингтон билан тўғридан-тўғри мулоқотларни тўхтатган.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.