Инсон маълум бир ёшда зарарли озиқ-овқат ва спиртли ичимликларни истеъмол қилиши жиддийроқ оқибатларга олиб келади. Бу ҳақида Россиялик шифокор-терапевт Мария Черняева маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
Мутахассис маълум қилишича, инсон танаси 40 ёшдан кейин аввалгидан фарқли равишда ишлай бошлайди, чунки органлар ва тўқималарда кўплаб муҳим жараёнлар секинлашади.
"Қоида тариқасида, 40 ёшдан кейин метаболик жараёнлар секинлашади, зарарли моддалар танадан ёмонроқ чиқарила бошлайди, тўқималар тикланади, ферментатив фаоллик пасаяди, инсулин ёмонроқ ишлаб чиқарилади", - дея огоҳлантирди Мария Черняева.
Бу ўзгаришлар натижасида инсон баъзи озиқ-овқатларни, хусусан, ёғли ва ширин таомларни ҳазм қила олмайди, дея қўшимча қилди шифокор.
"Биз энди ёғли овқатларнинг катта қисмини истеъмол қила олмаймиз, масалан, биз кабоб егани хотиржам бора олмаймиз, чунки бундан ошқозон-ичак тракти иши билан боғлиқ нохуш аломатларни оламиз. Биз спиртли ичимликларни истеъмол қилиш оқибатларини шиш, бош оғриғи кўринишида ҳис қила бошлаймиз”, - деб мисоллар келтирди Черняева.
Унинг таъкидлашича, агар ушбу даврда инсон диетани ва турмуш тарзини ўзгартирмаса, унда тана вазни ошиши мумкин.
Мария Черняева ўз сўзида 40 ёшдан ошган ўртача одам ўз диетаси ва турмуш тарзини қайта тиклаши керак, дея хулоса қилди.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади