Индонезияда 6,2 магнитудали зилзила юз берди

Индонезияда 6,2 магнитудали зилзила юз берди

Индонезия қирғоқларида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди.

АҚШ Геологик хизмати маълумотларига кўра, зилзила маркази Мулабоҳ шаҳридан 40 км жануби-ғарбда жойлашган.

Ер силкинишлари 49 км чуқурликда қайд этилган.

Зилзила натижасида қурбонлар йўқ, сунами ҳақида огоҳлантириш ҳам йўқ.

Индонезия метеорология, иқлимшунослик ва геофизика агентлиги маълумотларига кўра, зилзила кучи 6,4 баллни ташкил қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!