Илон Маск Канье Уэстнинг АҚШ президентлигига номзод бўлиш ниятини қўллаб-қувватлади

Илон Маск Канье Уэстнинг АҚШ президентлигига номзод бўлиш ниятини қўллаб-қувватлади

“Tesla” ва “SpaceX” асосчиси Илон Маск рэпер Канье Уэстнинг АҚШ президентлигига номзодини қўйишини яна бир бор эълон қилган баёнотига муносабат билдирди.

Америкалик бизнесмен Канье Уэстнинг “Twitter”даги саҳифасига жавобан уни тўлиқ қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

5 июль куни президентлик учун курашаётганини эълон қилган рэпер "Энди биз Американинг умидларини Худога ишониб, дунёқарашимизни бирлаштириб, келажагимизни барпо этишимиз керак. Мен Америка Қўшма Штатлари президентлиги учун курашмоқчиман", деб ёзган эди.

Эслатиб ўтамиз, Канье Уэст аллақачон президентликка номзодлик режалари ҳақида гапириб ўтган, 2015 йилда 2020 йилда бўлиб ўтадиган сайловларда иштирок этишини маълум қилганди. Бироқ номзодларни рўйхатга олиш муддати аллақачон тугагани боис эндиликда ушбу лавозим учун кузда бўлажак сайловларда Дональд Трамп ҳамда Жо Байден курашишади.

2019 йил ноябрь ойида эса Нью-Йоркдаги Инновациялар фестивалида нутқ сўзлаб, 2024 йилда АҚШда бўлиб ўтадиган президент сайловларида қатнашиш нияти ҳақида гапирган Канье Уэстни томошабинлар кулги билан кутиб олишган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!