Мюнхен хавфсизлик конференциясида журналистлар Илҳом Алиевдан Владимир Путин билан Россиянинг Украинага ҳужумлари, жумладан Озарбойжон компанияларига тегишли энергетика объектларига зарба берилгани масаласини кўтаргани ёки йўқлигини сўради, аммо президент бунга аниқ жавоб бермади.
"Биринчи ҳужумдан сўнг биз буни тасодиф деб тахмин қилишимиз мумкин эди. Биз Россияга Озарбойжоннинг Украинадаги барча дипломатик ваколатхоналари, жумладан консуллик бўлими, маданият марказлари ва элчихонанинг аниқ координаталарини тақдим этдик. Шунга қарамай, яна икки ҳужум содир бўлди. Демак, бу Озарбойжоннинг дипломатик ваколатхонасига қасддан қилинган ҳужум эди", — деди Озарбойжон етакчиси.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.