Бешафқат ажал 1974 йилда туғилган, ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Сирдарё вилояти бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Янгиер шаҳар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган Норчаев Жаҳонгир Синдоровични 17 январь куни орамиздан олиб кетди. Бу ҳақда Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Сирдарё вилоят бошқармаси матбуот хизматига таяниб «Sirdaryo Xabarlari» хабар берди.
"Жаҳонгир Синдоровичнинг мутахассислиги иқтисодчи бўлиб, кўп йиллар банк ва солиқ сохасида фаолият юритган. У 2021 йил 17 январ куни вафот этди.
Марҳум Ж.С.Норчаевнинг хотираси унинг фарзандлари, яқинлари ва ёру-биродарлари қалбида мангу яшайди.
Шунингдек, узоқ йиллардан бери ҳалқимизга хизмат қилиб келган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Сирдарё вилояти Ховос тумани бўлими бошлиғи Файзиев Бахтиёр Садуллаевич ҳам бевақт вафот этди. Бу ҳақда Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Сирдарё вилоят бошқармаси матбуот хизматига таяниб «Sirdaryo Xabarlari» хабар тарқатди.
"Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Сирдарё вилояти Ховос тумани бўлими бошлиғи 1969 йилда туғилган Файзиев Бахтиёр Садуллаевичнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оғир жудоликка учраган оила-аъзолари ва яқин қариндошларига Пенсия жамғармаси жамоаси чуқур таъзия изҳор этамиз.
Файзиев Бахтиёр Садуллаевич Пенсия соҳасида самимий ва жонкуяр инсон, меҳнатсевар ва ташкилотчи раҳбар сифатида из қолдирди. Ундан жуда кўп малакали шогирдлар қолди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Пентагоннинг бир пости муҳокама қилинмоқда: Америка байроғи кунига бағишланган расмда тасодифан Россиянинг уч рангли байроқлари жойлаштирилган.
АҚШ 36 та давлат фуқаролари учун мамлакатга кириш чекловларини жорий этмоқчи. Бу ҳақда The Washington Post нашри давлат департаменти ҳужжатлари билан танишган ҳолда хабар берди.
The Washington Post нашри Исроил Эронга авиаҳужум уюштиришдан олдин қандай қилиб мамлакатнинг ҳаво мудофаа тизимини ва ракета қурилмаларини ишдан чиқарганини очиқлади.
Сўнгги уч кунлик Эрон билан тўқнашувлар давомида Исроилнинг машҳур ракетага қарши мудофаа тизими — "Темир гумбаз" (Iron Dome) — маълум заифликларни намоён қилди, деб ҳисоблайди таҳлилчилар.
Исроил ва Эрон якшанбага ўтар кечаси бир-бирига янги ҳужумлар уюштирди, шу билан бирга АҚШ Президенти Дональд Трамп бу можарони осонлик билан тугатиш мумкинлигини айтди ҳамда Эронни огоҳлантирди.
Эронда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) ахборот тарқатиш фаолиятини кескин чеклаб, Исроил манфаатига хизмат қиладиган ҳар қандай хабар ёки ҳамкорлик ўлим жазоси билан жазоланишини эълон қилди. Бу баёнот маҳаллий ва халқаро журналистлар фаолиятини жиддий хавф остига қўяди.
Эрон ва Исроил ўртасидаги ҳарбий тартибсизликлар оқибатида Ўзбекистон авиакомпаниялари айрим парвозларни ўзгартириш ёки бекор қилишга мажбур бўлди. Хавфсизлик нуқтайи назаридан бир қатор давлатлар ҳаво ҳудуди вақтинча ёпилди.
Исроилнинг Эронга ҳаво ҳужуми уюштирганидан кейин минтақадаги хавфсизлик хавотирлари кучайгани учун Туркия бир қатор давлатларга парвозларни вақтинча тўхтатди.
Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) маълумотига кўра, Фордо уранни бойитиш корхонаси ва Исфаҳондаги ядровий объект Исроил зарбаларидан талафот кўрмаган.