Икки карра Жаҳон чемпиони коронавирусдан вафот этди

Икки карра Жаҳон чемпиони коронавирусдан вафот этди

Италиялик мотопойгачи, «МотоGP»нинг икки карра жаҳон чемпиони Фаусто Грезини вафот этди. 

«Gazzetta dello Sport» хабарига кўра, у 22 февраль куни кечқурун Болонья шаҳридаги касалхонада ҳаётдан кўз юмган. 

Маълум қилинишича, 60 ёшли Грезини  2020 йилнинг декабрь ойи охирида коронавирус ташхиси билан касалхонага ётқизилган, шундан сўнг унинг аҳволи гоҳ яхшиланибм гоҳ ёмонлашган. Собиқ спортчи бир неча ҳафта давомида сунъий кома ҳолатида бўлган. 
Сўнгги йилларда Грезини ўзи асос солган «Gresini Racing» жамоасини бошқарган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!