Икки фарзандини дунёга келтирган аёл бир умрга кал бўлиб қолди

Икки фарзандини дунёга келтирган аёл бир умрга кал бўлиб қолди

Буюк Британиянинг Маргит шаҳрида истиқомат қилувчи аёл икки фарзанди туғилгандан сўнг, бутунлай кал бўлиб қолди

Бу ҳақда The Sun хабар бермоқда. Британиялик аёлнинг айтишича, унинг сочлари 2016 йил март ойида биринчи фарзанди туғилганидан олти ой кейин тўкила бошлаган.

Бироз вақт ўтгач, бу ҳолат тўхтаган, аммо 2017 йилда иккинчи фарзанди туғилгандан кейин унинг ҳолати ёмонлаша бошлаган.

Шундай қилиб, ўтган йилнинг августига келиб, икки фарзанднинг онаси бутунлай сочсиз қолган. Камига киприклари, қошлари ва танасидаги барча туклари ҳам тўкилиб кетган.

Аёл ҳозирда сохта кирпиклардан фойдаланиб, қошларни татуировка қилдириб юрибди.

Шифокорларниг таъкидлашлашича, аёлдаги хасталик алопеция бўлиб, бу ҳолатда сочлар, қош ва киприклар ҳам қайта ўсиб чиқмайди.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!