ИИВ телефонида порнографик видео ва фото кўрганларга 200 минг сўм жарима соляптими?

ИИВ телефонида порнографик видео ва фото кўрганларга 200 минг сўм жарима соляптими?

Сўнгги кунларда телефонида поронографик характердаги фото ва видео кўрганларга “Ўзбекистон Республикаси ИИВ Кибержиноятларга қарши кураш бўлимидан билдиришнома” сарлавҳаси остида хабар келмоқда. Унда “Webmoney” электрон тўлов тизими орқали давлат ҳисобига 200 минг, баъзи ҳолларда 300 минг сўм жарима тўлаши кераклиги ҳақида хабарлар келмоқда. 

Ушбу ҳолат юзасидан ИИВ матбуот хизмати расмий изоҳ берди. Маълум бўлишича ИИВда Кибержиноятларга қарши кураш бўлимининг ўзи мавжуд эмас. Ундай смслар фирибгарлар томонидан юборилмоқда. Шунингдек, “Webmoney” тўлов тизимида ИИВнинг ҳеч қандай ҳамёни мавжуд эмас. 

Шулардан келиб чиқиб вазирлик фуқаролардан бундай фирибгарларга алданиб қолмасликни тавсия қилиб, ҳолат бўйича ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилаётганлиги таъкидланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!