Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари жиноятларни тергов қилиш ва шахсларни қидиришда ёрдам сўраб хусусий ОАВга мурожаат қилишлари мумкин бўлади

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари жиноятларни тергов қилиш ва шахсларни қидиришда ёрдам сўраб хусусий ОАВга мурожаат қилишлари мумкин бўлади

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари жиноятларни тергов қилиш ва шахсларни қидиришда ёрдам сўраб хусусий оммавий ахборот воситаларига мурожаат қилишлари мумкин бўлади.
Эндиликда ички ишлар органлари жиноятларни тергов қилиш ва жиноят содир этган, жазони ўташдан бўйин товлаган ёки бедарак йўқолган шахсларни қидиришда хусусий оммавий ахборот воситалари имкониятларидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга, деб хабар беради Подробно.уз мухбири.

Норма порталининг хабар беришича, бу президент 13 март куни имзолаган қонунда кўзда тутилган. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат жиноятчиликка қарши курашишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган. У тегишли учта қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритади.

Қайд этилишича, авваллари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фақат ҳукумат нашрлари ёрдамига мурожаат қилишлари мумкин эди.

Ҳужжат, шунингдек, тезкор-қидирув фаолиятини АКТдан фойдаланган ҳолда, шу жумладан кибермаконда ва унинг имкониятларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш мумкинлигини белгилаб беради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!