Ҳиндистондаги қишлоқлардан бирида девор қулаши оқибатида ўн беш киши ҳалок бўлди

Ҳиндистондаги қишлоқлардан бирида девор қулаши оқибатида ўн беш киши ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг Тамилнад қишлоғида девор қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида ўн беш киши ҳалок бўлди, деб хабар берди NDTV портали.

Хабарга кўра, деворнинг қулашига кучли ёмғир сабаб бўлган. Маълум қилинишича, бир неча кундан бери минтақада тинмай ёмғир ёғмоқда.

Фавқулодда вазиятлар ходимлари вайроналар остида қолганларга ёрдам бериш учун операциялар ўтказмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!