“Ҳаёт” фильми чиндан ҳаётийми?

A A A
“Ҳаёт” фильми чиндан ҳаётийми?

Ҳилол Насимовнинг “Ҳаёт” фильми премьераси ҳақида хабар чиққанида ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири “битта адашган, битта мулла ва соқоллилар тўдаси қатнашган фильм бўлса керак” деб ёзди.

Режиссёр Ҳилол Насимов “Тубанлик”, “Одноклассники.ру”, “Ажал жодуси” каби фильмлари билан танилган. Ушбу фильмлар негизида терроризм ва экстремизмга қарши кураш ҳақида. “Исломхўжа” фильми премьерасида режиссёрдан интервью олганимизда “янги фильм ишлаяпман, номи – “Ҳаёт”, 2000 йилдаги Сариосиё воқеларига бағишланади” деган эди.

Ниҳоят фильм премьераси бўлиб ўтди. Премьера аввалида журналист, актёр Акмал Мирзо унинг “тинчлик ва осойишталикка шукроналик руҳини уйғотувчи фильм” эканига урғу берди. Фильм сценарийси Иқбол Мирзо, Зулфия Юнусова ва Ҳилол Насимовга тегишли. Киноасар 2000 йилдаги Сариосиё воқеаларида қатнашган фарғоналик Ҳаёт исмли йигитнинг тақдири ҳақида ҳикоя қилади.

Маълумки, 2000 йил август ойида жанубий сарҳадларимизга суқулиб кирмоқчи бўлган халқаро террористик гуруҳларга қарши Ўзбекистон қуролли кучларининг махсус операция кучлари батальони курашган. Пистирмадаги душманни йўқ қилиш учун 300 дан ортиқ ҳарбий хизматчи мардона жанг олиб борган. 21 нафар ўзбек ўғлони мудофаа чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган.

Фильм ўша қонли воқеалар асосида ишланган. Киноасарда бош қаҳрамон Ҳаёт (Фотиҳ Насимов) тўйи бўлишига уч кун қолганда ўзи хизмат қилаётган ҳарбий қисмдагиларни тўйга таклиф қилгани боради ва у ерда Сариосиёда уруш бошланганини эшитади. Шахсий ишдан умум манфаатини устун қўйган қаҳрамон урушга отланади. Уруш саҳналари Фарғонада давом этаётган тўй саҳналари билан контраст ҳолда акс эттирилади.

Фильмни томоша қилган, исми айтилишини истамаган журналистнинг фикрича, “Кинонинг номи бошида бироз примитив туюлганди. Кўрдим, кузатдим, ном ўзини оқлагандек бўлди. Таъсирчан фильм ишлашибди. Юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ўғлонлар ҳақида кўпроқ кино олинса яхши бўларди. Уларнинг қаҳрамонлиги ёшларга ибрат бўлади. Ҳаётни олиб кетишаётганда капитандан “Ёр-ёр” айтишини сўрайди, шу жойи жуда таъсирли саҳна. Лекин 2000 йилдаги Сариосиё фожиаси тўла очиб берилмабди. Персонажларнинг мулоқотидан тортиб, ҳарбий соҳага оид нозик қонуниятларгача яққол хатолар кузатилади”.

Томошабинлардан икки нафарига “Ҳаёт” фильмида бош ролни ижро этган Фотиҳ Насимов ўз ролига мос тушганми?” деган саволни бердик. Биринчи томошабин “Ҳа, мос тушган. Ўзини тутиши жойида, ижроси ҳам табиий чиқибди. Муҳими, ҳарбий одамнинг вазминлиги ва довюраклигини очиб бера олган” деб жавоб берди. Иккинчи томошабиндан “Қаҳрамонни яққол кўра олмадим. Фильм аввалидаги ўт ўриш саҳнасида ижро сохта чиққани сезилди. Кейинги саҳналар ҳам фикримни тасдиқлади” деган жавобни эшитдик.

Ҳаёт образига меъёридан ортиқ ижобийлик юкланган. Орамизда бундай одамлар бор деган иддао ўзини оқламайди. Журналист Гулчеҳра Умарова бир интервьюсида “бош қаҳрамондан “фаришта” ясаш ўзбек киноларига теккан касаллик” деган эди.

Ҳаёт Тошкентга кетаётган саҳна унинг қаҳрамонликларини кўрсатади:

Ҳаёт севгилиси билан гаплашиб турганда оғайниси (Беҳрўз Тоҳиров ижро этган) келиб, Ҳаётнинг севгилисига гап ота бошлайди, Ҳаётнинг ҳам устидан кулади. Ҳаёт шунчалар вазминки, бўлажак рафиқасига гап отган, ўзини мазах қилмоқчи бўлган дўстига индамайди. Автобекатда Мунаввар хола (Зуҳра Ашурова ижро этган) у орқали қизи Азизага юк бериб юборади, чунки бошқа одам юкларни олиб кетгиси йўқ. Ҳаётнинг яхши одам сифати янада яққоллашади. Йўлда машина бузилиб қолади, ҳайдовчи машинани тузатмайди, Ҳаёт тузатади – унинг қўлидан ҳамма нарса келади. Юк бериб юборилган қиз ҳам Ҳаёт туфайли омон қолади (”Яхшиям Ҳаёт бор экан, қизим омон қолди” – Мунаввар холанинг гапи). Ҳарбий қисмга борганида уруш бошланганини эшитади ва бирдан урушга бориш учун бошлиқларидан рухсат сўрайди.

Фильмнинг энг таъсирли саҳналаридан бири: эҳтиётсизлиги туфайли бир аскарнинг (Эркин Бозоров ижро этган) бўғзига душман пичоқ тирайди. Унинг рўпарасида яна бир аскар ўқ узишга шай, лекин ортиқча ҳаракат қилса душман унинг шеригига пичоқ тортиб юборади. Шундай вазиятда яна Ҳаёт уларнинг жонига ора киради.

Барча ижобий юк Ҳаётнинг бўйнига тушавергач, томошабин ҳар қандай саҳнада халоскорни кута бошлайди. Халоскор эса албатта Ҳаёт.

Фильм ўқувчига ахборот бериш вазифасини бажармайди, экрандаги лавҳа – инсон учун ойна. Ҳаётийликдан йироқлашган нуқталарда фильм томошабинни ўнғайсизлантиради. Юқоридаги халоскорлик саҳналари ҳаётийликдан узилган.

Бир кадрда “қошиқ” элементи икки томондаги ҳолатни боғлаган. Ҳаётнинг уйида ош сузилган, лекин улар Ҳаётни кутишмоқда. “Келиб қолар” деган хаёлда укасининг қўли қошиққа бориши билан қошиқни Ҳаёт кўтаради. Бу томонда – жанг ваҳимаси. Шу детал орқали контраст очилган.

Қаҳрамонлар нутқида ҳам камчиликлар сезилади. Ҳаётнинг шеваси на Фарғона, на адабий шева бўлган аросатдаги шева. Жанг пайтида капитаннинг нутқи ҳам бироз расмий. Масалан, “халқимизнинг осуда ҳаёти учун”, “муайян йўналишда” каби расмий жумлаларни ишлатади. Жанг вазиятидан келиб чиқиб, расмий нутқдан чекинилганда ишонарли чиққан бўлар эди. Тоҳир Саидовнинг роли ҳам бироз сунъий чиққан. Фарғона одамларининг гурунги, гап-сўзи ҳам сохта ижро этилган. Атайлаб уринилса ҳам бунчалик сунъий чиқариб бўлмаса керак.

Фарғоналикларнинг гапиришида қоришиқ нутқ сезилади. Аниқ макон бериш мушкул. Бир ўринда икки киши от устида аския қилади, шева сақланган, аския ҳам маромида, лекин ижрода ясамалик бор.

Фильм воқеалари параллел ривожланади: бир томонда тўй, бир томонда жанг. Куёв келмаслигини, унинг жангда эканини билишса ҳам тўйни тўхтатишмайди. Ушбу нуқтада ҳам мантиқийлик бузилган. Ўғли жангда қон кечаётганда қайси ота-она тўй қилади?

Фильмдаги жанг саҳналари анча ишонарли чиққан. Тасвирга олишда нисбатан янгича услубларнинг элементи сезилади, аммо режиссура ва ижро реалликдан йироқ. Ўқ узилиши ва унинг бориб тегиши – янгича услуб элементларидан бири.

Хуллас, “Ҳаёт” фильми премьераси ортда қолди. Асосий баҳони энди томошабин беради.

Хуршид Серобов

Ушбу рукнда берилаётган мақолалар сайт қарашини ифодаламаслиги мумкин.

Manba: turon24


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Россия Москвадаги парадга борадиган етакчилар рўйхатини эълон қилди

Россия Москвадаги парадга борадиган етакчилар рўйхатини эълон қилди, рўйхатда Марказий Осиё президентлари йўқ.

Москвадаги барча аэропортлар фаолиятини тўхтатди

Шереметево рейсларга ўзгартиришлар киритилиши мумкинлигини эълон қилди. Аввалроқ, "гилам"0 сигнали туфайли Внуково, Домодедово ва Жуковскийда чекловлар жорий этилган эди.

МДҲ давлатларида қанча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари қолган?

2026 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, орамизда яшаб келаётган фахрийларнинг сони мамлакатлар кесимида турлича.

Президентнинг хотинига ҳукм чиқарган судъя ўлик ҳолда топилди

Полиция воқеани ўрганмоқда, асосий версиялардан бири — ўз жонига қасд қилиш.

Криштиану Роналду миллионлаб обуначиларини йўқотди

«Instagram» ижтимоий тармоғи ботлар ва нофаол аккаунтларни оммавий тарзда ўчириш ишларини амалга оширди, деб хабар бермоқда Sports.kz.

АҚШ суди Жеффри Эпштейннинг ўлимидан олдин ёзиб қолдирган тахминий хатини оммага эълон қилди

Таъкидланишича, ушбу хат 2019 йил июл ойида Эпштейннинг камерадоши, собиқ полициячи Николас Тартальоне томонидан топилган

Энди Тошкент вилояти йўлларида “Damas” ҳаракати чекланади

“Damas”лар сонининг кўплиги яхши, лекин улар тирбандлик келтириб чиқармоқда”, — деди Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев.

Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги 18-ғалабасини тантана қилди (ВИДЕО)

Англиянинг Манчестер шаҳри мезбонлик қилаган профессионал бокс оқшомида ўзбекистонлик оғир вазнли чарм қўлқоп устаси Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини ўтказди.

Олтин конининг қулаши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Anadolu Ajansi агентлиги хабар берди.

Энди В1 даражали сертификат ҳам олий ўқув юртларига киришда имтиёз беради

Олдин имтиёз фақат В2 ва ундан юқори даражалар учун берилар эди, энди қоидалар В1 даражасига ҳам кенгайтирилди: у чет тилидан 75% балл беради, В2 ва ундан юқори эса 100%.

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Италия терма жамоаси мухлислари Эрон ўрнига мундиалга боришга қарши чиқди

Италияда миллий терма жамоанинг Эрон ўрнига Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси биргина ғалаба билан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди ва Осиё кубоги плей-офф босқичига чиқди

Саудия Арабистони мезбонлик қилаётган ўсмирлар (U-17) ўртасидаги Осиё кубогининг "D" гуруҳида иккинчи тур ўйинлари якунланди.

Канадада содир бўлган ЙТҲдан сўнг мотоцикл светофорда осилиб қолди

Мотоцикл ҳайдовчиси оғир жароҳатлар олган бўлсада, омон қолган.

«Реал»нинг 8 нафар юлдузи «класико»да ўйнамайди

Мадриднинг «Реал» клуби Ла Лига 35-турида «Барселона» меҳмони бўлади.

Эрон Президенти душман олдида бош эгмаслигини ва музокаралар шартини маълум қилди

Эрон Президенти Масъуд Пезешкиан Теҳрон «душман олдида бош эгиш» ниятида эмаслигини, эҳтимолий музокаралар эса таслим бўлиш ёки мамлакат миллий манфаатларидан воз кечишни англатмаслигини маълум қилди.

Навоийда 40 млн сўм эвазига куёвини ўлдиришга қотиллар ёллаган аёл ушланди

Аёл видеони қабул қилиб олгач, келишилган маблағдан 2,3 миллион сўмни ёлланган шахсларнинг карталарига ўтказган.

Чирчиқ дарёсида қолиб кетган фуқаро қутқарилди

Кучли ёғингарчилик сабаб сув сатҳи кескин кўтарилиб, унинг қирғоққа хавфсиз қайтиши имконсиз бўлиб қолган.

Францияда украиналик асирларни қийноққа солишда гумонланган шахс қўлга олинди

Гумонланувчи 2021 йилда Украинадаги терговдан қочиб, Францияда қочқин мақомини олишга уринган.

Қатар яқинида юк кемаси номаълум снаряд билан урилди

Ҳозирда ҳукумат снаряд манбасини ўрганмоқда. Ҳудуддаги кемаларга эҳтиёткорлик билан ҳаракатланиш тавсия этилди.

Покистонда автомобил портлади: Қурбонлар полициячилар

Шунингдек, омон қолган уч нафар ҳарбий хизматчи топилиб, шифохонага етказилган.

Ҳантавирус аниқланган круиз кемаси йўловчилари Испаниянинг Тенерифе оролига келгач, изоляция қилинган ҳолда эвакуация қилинади— The Guardian

Хабарларга кўра, круиз лайнери якшанба, 10 май куни Канар оролларига етиб келади.

ЮНЕСКО билан Марказий Осиё музликларини ҳимоя қилиш борасида ҳамкорлик ўрнатилди

Остонада бўлиб ўтган Минтақавий экологик саммитда ЮНЕСКО ва Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида Марказий Осиё мамлакатларининг иқлим ўзгаришларига барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган йирик минтақавий лойиҳа расман ишга туширилди.

Хитой собиқ мудофаа вазирларига шартли ўлим жазоси берди

Хитой ҳукумати коррупция ва лавозим ваколатларини суиистеъмол қилишда айбланган икки нафар собиқ мудофаа вазирига шартли ўлим жазоси тайинланганини эълон қилди.

Эрон АҚШ таклифига ҳали жавоб бермади — Теҳрон ҳужжатни ўрганмоқда

Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бағоий маълум қилди.

Латвияда Россиядан учиб ўтган иккита дрон қулаб тушди, улардан бири нефт омборига зарар етказди

7 май кечаси ҳаво ҳудудига эҳтимолий таҳдид ҳақидаги хабарни Резекне шаҳри, шунингдек, Резекне, Балви ва Лудза ўлкалари аҳолиси олган

Трамп Эрон билан музокараларни АҚШда ўтказишни таклиф қилди

Дональд Трамп Эрон билан музокараларни АҚШ ҳудудида ўтказишни таклиф қилди.

Чекка ҳудудда ярим аср 16 та қишлоқ суяниб келган тиббиёт маскани буткул янгиланди

1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.

Жиззахда вагонда селфига тушмоқчи бўлган ўсмирни ток урди

Жабрланувчи шифохонага етказилиб, жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ўзбекистонда йирик фирибгарликда айбланган Туркия фуқароси Перудан Тошкентга экстрадиция қилинди

Маълум қилинишича, Интерпол каналлари орқали қидирувга берилган шахс Перудан Ўзбекистонга олиб келинган.

Ишга киритиш, рухсатнома олиш ва нафақа тайинлаш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.

Исроил Ливан жанубидаги ҳужумларни давом эттирмоқда

NNA маълумотига кўра, Исроил ҳарбий самолётлари эрталабдан Кефре ва Жебшитга зарбалар берган.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши БААга ҳужумлар бўйича ёпиқ мажлис ўтказади

Бу ҳақда Al Jazeera дипломатик манбага таяниб хабар берди.

Чегарада туннеллар орқали қонунбузарликка қарши жавобгарлик кучайтирилади

Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.

Самарқанддаги «заправка»да ёнғин чиқди

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ленинград вилоятининг Кириши шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилинди

Ҳужум фонида Пулково аэропорти ишини чеклади, камида 17 та авиарейс кечиктирилди.