Н.Ф.Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология тадқиқот маркази ҳаводаги коронавирус инфекциясини аниқлайдиган мосламани ихтиро қилди. Бу ҳақда Трансляцион биотиббиёт лабораторияси мудири Артем Ткачук маълум қилди.
«РИА Новости» ахборот маҳкамасининг хабар қилишича, янги мослама ҳаво муҳитида “ҳар қандай патоген биологик унсурларни, жумладан, коронавирус заррачаларини ҳам аниқлай олади”. Мослама устида 2015 йилдан бери иш борилаётган эди. Мослама кун давомида инсон аралашувисиз ҳам ишлаши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология тадқиқот маркази коронавирусга қарши дунёда биринчи вакцинани ихтиро қилган. «Спутник V» вакцинаси дастлабки синовларда самарали ва хавфсиз экани аниқланмоқда.
Марказдан хабар қилишларича, барча кўнгиллиларда COVID-19 антитаначалари ишлаб чиқарила бошлаган ва ҳеч кимда жиддий ножўя таъсир аломатлари кузатилмаган. 30 сентябрдан бошлаб, Москвада препаратни синовдан ўтказиш доирасида коронавирусга қарши эмлашнинг иккинчи босқичи бошланган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.