Ҳамас WSJ'нинг Миср ва Қатар томонидан босим ўтказилаётгани ҳақидаги хабарларини рад этди

Ҳамас WSJ'нинг Миср ва Қатар томонидан босим ўтказилаётгани ҳақидаги хабарларини рад этди

Миср ва Қатар Фаластиннинг Ҳамас ҳаракати етакчиларига исроиллик гаровга олинганларни фаластинлик асирларга алмашиш бўйича келишувга рози бўлишлари учун босим ўтказмади.

Бу ҳақда «Ал Арабия» телеканали маълум қилди, деб хабар беради «Репорт».

Унинг ҳаракатдаги манбасига кўра, на Қоҳира, на Доҳа Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш келишувини имзолашдан бош тортадиган бўлса, Ҳамас раҳбариятини ҳибсга олиш билан таҳдид қилган.

Аввалроқ «The Wall Street Journal» ўз манбаларига таяниб, Ҳамас Ғазода ўт очишни тўхтатиш таклифига рози бўлмаса, Қатар ва Миср ҳаракат етакчиларининг активларини музлатиш ва Доҳадан чиқариб юбориш билан таҳдид қилгани ҳақида ёзган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!