Исроил ҳарбийлари ҲАМАСнинг жанговар қаноти етакчиларидан бири Марван Иссани ўлдирди. Бу ҳақда Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливанга таяниб, BBC хабар берди.
“ҲАМАС иeрархиясидаги учинчи одам бўлган Марван Исса ўтган ҳафта Исроил операциясида ўлдирилган. Қолган юқори мартабали раҳбарлар, эҳтимол, ҲАМАС туннеллари тармоғида яширингандир, аммо адолат уларга ҳам келади”, — деди Салливан.
Шунингдек, у АҚШ президенти Жо Байден Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху билан телефон орқали мулоқот қилганини айтди. ҲАМАС расмийлари Иссанинг ўлими ҳақидаги хабарларга изоҳ бермади.
11 март куни Исроил ҳарбийлари Ғазо марказидаги Нусейрат қочқинлар лагери яқинидаги ерости мажмуасига ҳаво ҳужуми уюштиргани, Исса нишонга олинганини маълум қилди ва уни 7 октябрда Исроилга уюштирилган ҳужум ташкилотчиларидан бири деб атади. Исса ҲАМАСнинг ҳарбийлаштирилган қаноти Ал-Қассам бригадаларини бошқарадиган Муҳаммад Дейфнинг ўринбосари эди.
Исроил армийси расмийси Даниэль Ҳагарининг айтишича, ўшанда Исса операцияда ўлдирилганми ёки йўқми, аниқ эмас:
“Биз зарба оқибатларини ўрганяпмиз ва якуний тасдиқ ҳали олинмаган”, — деган эди у.
Нетаньяху билан суҳбатида Байден Исроилни қўллаб-қувватлашга содиқлигини яна бир бор тасдиқлади, аммо уруш пайтида миллионга яқин қочқинлар кўчиб ўтган Рафаҳга исроиллик ҳарбийларнинг бостириб кириши хато бўлишини айтди.
“Бу янада кўпроқ бегуноҳ фуқароларнинг ўлимига олиб келади, гуманитар инқирозни янада ёмонлаштиради, Ғазода анархияни кучайтиради ва Исроилни халқаро миқёсда изоляция қилади”, — деган Салливан.
Шунингдек, Байден Нетаньяхуга Ғазода “аниқ стратегик мақсад” қўйиш зарурлиги ҳақида айтган.
“Президент бугун бош вазирга яна бир бор таъкидладики, биз ҲАМАСни енгиш борасида шерикмиз, аммо бунинг учун изчил ва барқарор стратегия керак, деб ҳисоблаймиз”, — дея қўшимча қилди Салливан.
2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мундиал олдидан ютубдаги Markaziy Sektor каналининг махсус сони учун интервью берди.
Ўзининг бетакрор ижоди, дилларга яқин қўшиқлари ва юксак маҳорат билан ижро этилган жонли чиқишлари орқали миллионлаб мухлислар меҳрини қозонган Рустам Ғоиповга “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони берилди.
2006 йилги Жаҳон чемпиони ва “Олтин тўп” соҳиби, айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритаётган Фабио Каннаваро фаолиятидаги энг катта мақсади ҳақида гапирди.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
Кечаси Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти Украина дронлари ҳужумига учради. Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко маълум қилишича, вилоят осмонида 59 та учувчисиз учиш аппарати уриб туширилган.
Европа Иттифоқининг мудофаа бўйича комиссари Андрюс Кубилюс Европа Иттифоқи Украинани «қанча керак бўлса, шунча вақт қўллаб-қувватлайди» деган баёнотлар унда хавотир уйғотишини билдирди.
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Вашингтон маълум шартлар бажарилган тақдирда Эроннинг ядро энергиясидан фойдаланишига рухсат беришга тайёрлигини билдирди.
Американинг нуфузли нашри — The Wall Street Journal таҳририяти «2014 йилги Эбола сабоқларини қўллаш вақти келди» сарлавҳали мақоласида Африкада Эбола вируси яна авж олаётгани ва бу вазиятда АҚШнинг фаол иштироки муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
2026 йил 1 июнь куни Парижга амалга оширилган хизмат сафари доирасида Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси президенти профессор Актоти Раимқулова UNESCO Бош директорининг маданият масалалари бўйича вазифасини бажарувчи ўринбосари ҳамда UNESCOнинг Бутунжаҳон мероси маркази директори Лазар Элунду Ассомо билан расмий икки томонлама учрашув ўтказди.
Ғарбий Африка давлатлари ксенофобия ва зўравонлик ҳолатлари кучайгани сабабли ўз фуқароларини Жанубий Африка Республикасидан эвакуация қилишни бошлади.
Ливан ҳукумати мамлакат жанубида кенг кўламли вайронагарчилик ва гуманитар инқирозга сабаб бўлган Исроил томонидан амалга оширилаётган ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш лозимлигини билдирди.
АҚШ Денгиз пиёдалари корпусининг собиқ разведка офицери ва ҳарбий таҳлилчи Скотт Риттернинг айтишича, Старобельскда содир этилган терактдан сўнг Владимир Зеленский ва Киев режимига мансуб бошқа амалдорлар учун жиддий хавф юзага келган.