Ҳабиб Нурмагомедов: "Конор таслим бўлганини тан олди ва қўли билан бунга ишора қилди..."

Ҳабиб Нурмагомедов: "Конор таслим бўлганини тан олди ва қўли билан бунга ишора қилди..."

Енгил вазн тоифасида собиқ UFC камари соҳиби Ҳабиб Нурмагомедов Конор Макгрегорни ўлдириб қўйиши мумкин бўлган жанги ҳақида гапирди.

"Очиғини айтганда жанг рефериси Херб Дин Конорни қутқариб қолганди. Биласизми? Агар Дин бўлмаганида Конорга нима бўларди?.. У ўларди!

Конор таслим бўлганини тан олди ва қўли билан бунга ишора қилди, бироқ мен ўшанда уни қўйиб юбормадим. Шу вазиятда Дин қийинчилик билан мени итариб юборди ва Конорни жонини сақлаб қолди. Конор ҳакамдан миннатдор бўлиши лозим", - деди Ҳабиб.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!