Ҳабиб Нурмагомедов энг кучли MMA жангчилари топ-10 рейтингидан ўрин олди

Ҳабиб Нурмагомедов энг кучли MMA жангчилари топ-10 рейтингидан ўрин олди

CBS талқинига кўра мазкур спорт турининг энг кучли вакиллари рўйхати тузилди. Америкалик Жон Жонс энг яхши жангчи деб эътироф этилган. Иккинчи ўринни бразилиялик Андерсон Силва эгаллаган бўлса, учинчи ўрин канадалик Жорж Сен-Пьерга насиб этди.

Шунингдек, рейтингда иккита россиялик ҳам бор: 43 ёшли Федор Эмелианенко 4-ўринни, 31 ёшли Нурмагомедов эса 6-ўринни эгаллади.

CBS маълумотларига кўра, аралаш жанг санъатлари тарихидаги энг кучли жангчилар рейтинги қуйидагича:

1. Жон Жонс

2. Андерсон Силва

3. Жорж Сен-Пьер

4. Федор Эмелианенко

5. Деметрий Жонсон

6. Ҳабиб Нурмагомедов

7. Жозе Алдо

8. Дэниел Кормье

9. Конор МакГрегор

10. Метт Хюз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!