Гвинея ёзга қадар Эбола ўчоғига айланиши мумкин

Гвинея ёзга қадар Эбола ўчоғига айланиши мумкин

Агар касаллик билан боғлиқ вазият яхши томонга ўзгармаса, Гвинея ёзда Эбола ўчоғига айланиши мумкин. Бу ҳақда Роспотребнадзор раҳбари Aнна Попова агентлик мухбирлари билан суҳбат чоғида маълум қилди.

Хабар берилишича, ҳозирда мутахассислар бунга йўл қўймаслик учун барча зарур чораларни амалга оширмоқдалар.

Шунингдек,  Попова 2014 йил августидан бери республика ҳудудида Роспотребнадзорнинг эпидемияга қарши гуруҳи фаолият юритаётганлигини таъкидлади.

Бўлим раҳбарининг сўзларига кўра, Гвинеяда Эболадан ташқари коронавирус тарқалиши ҳам кузатилмоқда. Аммо коронавирус билан боғлиқ ҳолат «унчалик ёмон эмас».


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!