Гутерриш давлатларни ташкилотлардан четлаштиришга уринишлардан хавотирда

Гутерриш давлатларни ташкилотлардан четлаштиришга уринишлардан хавотирда

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш мамлакатларни кўп томонлама тузилмалардан четлаштиришга уринишлардан хавотир билдирди, деди унинг матбуот котиби Стефан Дюжаррик.

Аввалроқ Польша иқлим ва атроф-муҳит вазири Анна Москва Россиянинг МАГАТЭ аъзолиги тўхтатилишини талаб қилганини маълум қилганди.

“Эслатиб ўтамиз, биз ўтмишда биз Бош котибнинг БМТ тизимидаги кўп томонлама тузилмаларга аъзо давлатларни чиқариб ташлаш борасидаги хавотири ҳақида гапирган эдик”, — дея Дюжаррикнинг сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.

Унинг сўзларига кўра, МАГАТЭ иши бўйича қарор фақат ушбу ташкилот бошқарувчилар кенгаши томонидан қабул қилиниши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!