Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси, мамлакатнинг собиқ президенти ва туркман халқининг миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг фахрий нишони билан тақдирланди. Бу ҳақда “Türkmenistan: Altyn asyr” нашри хабар берди.
Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси дўст мамлакатлар раҳбарларига мурожаат қилиб, унга бундай юксак мукофот топширилганидан самимий миннатдорлик изҳор этган.
Бердимуҳамедов Душанбеда ўтказилган музокаралар якуни бўйича қабул қилинган қарорлар қардош мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш ва бирликни сақлаш учун муҳим қадам бўлишига ишонч билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Душанбеда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди. Унда Гурбангули Бердимуҳамедов фахрий меҳмон сифатида таклиф этилган эди. Бердимуҳамедов 2007 йилдан 2022 йилгача Туркманистон президенти бўлган. У 2019 ва 2021 йиллардаги Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг саммитида қатнашган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.