Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг набираси Имон Каримова 28 сентябрь куни "Тошкент" Халқаро аэропортидан Лондонга учиб кетган. У самолётга ўтириш талони суратини Instagram’даги саҳифасига жойлаштирган.
Ўша кезларда Гулнора Каримованинг ўғли Ислом Каримов Лондонда эди ва у Ўзбекистонга ҳамон келгани йўқ. Бу орада Биринчи Президент Ислом Каримов вафот этди. Жаноза маросимида Гулнора Каримова ҳам, унинг фарзандлари ҳам иштирок этмади.
2017 йилнинг 31 август куни Ислом Каримов фаолият юритган "Оқсарой" қароргоҳида Ислом Каримов сиймоси акс этган ҳайкал очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Каримовлар оиласи номидан Татьяна Каримова, Лола Каримова-Тилляева ва Имон Каримова иштирок этди. Имон холаси билан бобоси ҳайкали пойига гул қўйган эди.
Имон ўтган вақт давомида на онаси ва на бувиси билан яшаган. Бир муддат "Туркистон" меҳмонхонасида қолган. У бувиси томонидан ҳадя қилинган уйни рад этган. Кейинроқ, унга оиланинг қадрдон дўстларидан бири уй ва машина совға қилгани маълум.
Айни дамда Гулнора Каримова устидан Швецияда суд иши бошланган. У катта миқдорда пора олишда айбланмоқда.
Интернетдаги мулоҳазаларда тахмин қилинишича, Имон Каримова акаси Исломнинг ёнига кетган. Бир неча йилдирки, кичик Ислом Каримов Лондона истиқомат қилиб келади.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси мазкур ҳолатни назоратга олган бўлиб, Корея томони билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.
Фаррух Пулатовнинг айтишича, Тошкентдаги 419 та умумий овқатланиш корхонаси ҚҚСдан қочиш учун ўз номига ёки ходимлари номига ЙТТ очиб, чекларни улар номидан бермоқда.
Ўзбекистон терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов CIES версиясига кўра 23 ёшгача бўлган энг яхши футболчилар рўйхатига киритилди.
2026 йил март ойида Ливандаги можаро кучайиши ортидан 1 миллиондан ортиқ одам ўз уйини тарк этди. Улардан тахминан 620 мингини аёллар ва қизлар ташкил этди.