Гросси Россиянинг МАГАТЭдаги ролини чеклаш таклифига жавоб берди

Гросси Россиянинг МАГАТЭдаги ролини чеклаш таклифига жавоб берди

Халқаро атом энергияси агентлиги бош директори Рафаэл Гросси Россиянинг МАГАТЭдаги ролини чеклаш таклифига жавоб берди.

Вашингтондаги чиқиши чоғида у “кўпчилик ҳозирги воқеаларни ҳисобга олиб, Россиянинг МАГАТЭдаги иштирокини чеклаш керак” деган фикрда эканини айтди.

Гроссининг сўзларига кўра, Россияни ташкилотдан чиқариб юборишни таклиф қилиб, “баъзилар ҳаддан ошди”.

“Бу халқаро ташкилот ва унда тартиблар бор, унга кўра, мен бирор давлатни сиёсатни ишлаб чиқарувчи органлар ёки бошқа инстансиялардан чиқариб ташлаш тўғрисида мустақил қарор қабул қила олмайман”, — дея унинг сўзларини келтиради ТАСС.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!