Ушбу саволга ССВ матбуот хизмати Республика вирусология илмий текшириш институти клиникаси бош шифокори Муҳайё Асиловадан жавоб олди:
— Гриппга хос белгилар барчамизга яхши маълум. Бироқ иситма меъёрлашиб, йўтал ва бурун оқиши тўхтагач, кўпчилик касалликдан тўлиқ тузалдим, деб ўйлайди. Бу — янглиш хулоса.
Ваҳоланки, хасталикнинг ўткир босқичидан сўнг жисмоний ва руҳий толиққан, сувсизланган ҳамда кўп қувват йўқотган организмнинг тикланиш даври бошланади. Бу вақтда танада ҳолсизлик, чарчоқ ва заифлик кузатилади.
Ўрганишларга кўра, гриппнинг енгил шаклида организм тахминан етти-ўн кун ичида тикланади. Касалликнинг ўрта оғир босқичида бу муддат ўн-ўн тўрт, баъзан 21 кунгача чўзилади. Гриппнинг оғир шаклини тўлиқ енгиб, қувватга кириш учун эса уч ой вақт керак.
Бу ҳаммада ҳар хил кечади. Тикланиш муддати беморнинг касаллик бошланишидан аввалги иммунитети ҳолатига боғлиқ. Чунки вирус сурункали хасталикларни қўзғатиб юбориши мумкин.
Қолаверса, грипп асоратлари нафақат отит ва синусит, балки вирусли пневмония, менингит, юрак ишемик касалликлари, бронхиал астма ва сурункали бронхитни ҳам келтириб чиқариши эҳтимоли мавжуд.
Бу вирусларга қарши курашдан сўнг иммунитет заифлашиб, ички аъзолар фаолияти бузилиши билан изоҳланади. Шунингдек, хасталик чоғида инфекциялар туфайли асаб тизими зарарланади. Оқибатда бемор тўлиқ оёққа турганидан кейин ҳам токсинларнинг мияга таъсири узоқ давом этади.
Шу боис, бемор ҳолсизлик, жиззакилик, бош оғриғи, уйқу бузилиши, хотира сусайиши ва иш қобилияти пасайишидан азият чекади.
Ўз навбатида, муолажа жараёнида фойдаланилган дори-дармонларнинг жигар, буйрак ва овқат ҳазм қилиш тизимига айрим ножўя таъсирлари сезилиши мумкин.
Шу боис гриппдан тузалган беморлардан қуйидагилар талаб этилади:
- жисмоний фаоллик ва стрессдан сақланиш;
- иммунитетни мустаҳкамлаш;
- тўғри овқатланиш;
- витамин терапияси;
- ичак микрофлорасини тиклашга қаратилган дори-дармон муолажаcи;
- массаж ва физиотерапия машқлари.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидаги "Реал"га қарши жавоб ўйини учун асосий таркибни танлаб бўлганини айтди.
Аёл Туркия фуқароси бўлган шахс билан шаръий никоҳ асосида турмуш қурган, бироқ ушбу никоҳ расмий тартибда қайд этилмаган. Никоҳ маросими Наманган вилоятининг Чуст туманида ўтказилган.
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррейнинг айтишича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси тўлиқ муваффақиятсизликка учраган.
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Politico нашрига берган интервьюсида Эрон томонидан тўсиб қўйилган Ҳўрмуз бўғозини очиш осон бўлмаслигини маълум қилди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Трамп яна бир бор Зеленскийдан Украинадаги урушни тугатиш учун келишувга боришни талаб қилди. АҚШ президентининг айтишича, Путин келишувга тайёр, аммо Зеленский рад этмоқда ва бу Трампни ҳайратга солмоқда.