Жорий йилнинг 26-28 февраль кунлари Москва шаҳрида ЕИИ ҳамда MДҲ мамлакатларининг 10-юбилей Фармацевтика форуми бўлиб ўтди. Унда барча МДҲ давлатларидаги фармацевтика соҳасига оид масалалар, Ўзбекистон, Қозоғистон, Молдова, Беларус, Арманистон, Озарбойжон, Қирғизистон, Украина ва Грузия дори бозорининг тенденциялари муҳокама қилинди.
Мазкур фармацевтика форуми барча МДҲ мамлакатларининг фармацевтика бозори иштирокчиларини бир ерга йиғувчи ягона тадбирдир. Маълумотларга бой бўлган уч кун давомида соҳа профессионаллари ҳамда Евроосиё иқтисодий иттифоқи, Евроосиё иқтисодий комиссияси, МДҲ давлатлари регуляторлари 250 дан ортиқ дори препаратлари, бошқарувдаги сўнгги ўзгаришлар ва соҳанинг ривожланиш тенденцияларини муҳокама қилишди. 2019 йилда ташкилотчилар асосий эътиборни ўзбек фармацевтика маҳсулотларига қаратишди. Ўзбекистон бозори ҳозирги кундаги муҳим ижобий ўзгаришларни бошдан кечирмоқда. 26 февраль куни назорат қилувчи органлар, дистрибьюторлар, халқаро ва маҳаллий дори ишлаб чиқарувчи компаниялардан иборат 20 нафар маърузачи Ўзбекистонда фармацевтика соҳасини ривожлантириш бўйича ўз қарашларини баён қилишди. Белгиланган учрашувлар доирасида барчага Grand Pharm ва Best Pharm сифатида танилган Ўзбекистоннинг энг катта фармацевтика дистрибьютерлик компанияларидан бири Grand Pharm Trade ўз тақдимотини намойиш этди. Компания республика бўйлаб кенг турдаги дори воситаларини арзон нархларда тақдим этиб келмоқда.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Жорий йилнинг 4 февралида Статистика агентлиги «2024 йил декабр ойида ўтган йилнинг май ойига нисбатан ҳисобланган истеъмол нархлари индексидан келиб чиқиб, 2025 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари (МИХ) қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этгани»ни маълум қилди.
Сурия хавфсизлик кучлари ва собиқ президент Башар ал-Ассад тарафдорлари ўртасидаги тўқнашувлар фонида Латакия вилояти Ички хавфсизлик бошқармаси жума куни маҳаллий вақт билан соат 10:00 га қадар комендантлик соати жорий қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода тарбиячи, дастлаб, болаларга бақиргани, сўнгра улардан бир нечтасининг бошига ургани ва силтаганини кўриш мумкин.
Нашр маълумотларига кўра, президентнинг гаровга олиш ишлари бўйича вакили Родни Беҳлер томонидан ташкиллаштирилган учрашувлар сўнгги ҳафталарда Доҳада бўлиб ўтган.
Россия телеграм-каналлари хабар беришича, постсовет ҳудудидаги энг машҳур Киллердан бири, Россия колониясида жазо муддатини ўтаётган 58 ёшли Лёша-солдат лақабли Алексей Шерстобитов Украинага урушга бориш истагини билдирган.