Гонконгда қўл соати рекорд даражадаги нархда сотилди

Гонконгда қўл соати рекорд даражадаги нархда сотилди

Гонконгда Christie’s онлайн-аукционида қўл соати рекорд даражадаги нархда — 5,8 миллион долларга сотилди. Ноёб Patek Philippe соатининг харидори анонимда қолиш учун ҳаракат қилди, деб хабар бермоқда “Корреспондент.нет” нашри.

Соат механизми дунёдаги энг мураккабларидан бири ҳисобланади. Хусусан, 6002G моделида 18 қиротли оқ олтинли корпус ва эмал билан безатилган кўк сиферблат мавжуд.

Бундан ташқари, соатда дақиқа такрорлагичи, абадий тақвим, юлдузли осмон ва ой фазалари харитаси мавжуд. Мутахассислар соатни ҳақиқий санъат асари деб атаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!