Голливуднинг таниқли актёри вафот этди

Голливуднинг таниқли актёри вафот этди

Британиялик актёр ва продюсер Шон Коннери вафот этди.

Ўлим сабаби аниқланмаган. Актёр 90 ёшда эди.

Маълумот учун, Коннери 007 Жеймс Бонд образини катта экранда илк бор ижро этган.

Коннери 1930 йил 25 августда Буюк Британияда туғилган. У 70 дан ортиқ фильмда суратга тушган. Коннери — Оскар мукофоти соҳиби, BAFTA мукофотининг икки карра совриндори ва уч карра "Олтин глобус" совриндори. У театр ва телевидениеда ишлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!