Голландия “Eurovision-2021”га томошабинларни қабул қилишга рухсат берди

Голландия “Eurovision-2021”га томошабинларни қабул қилишга рухсат берди

“Eurovision-2021” қўшиқ танлови ташкилотчилари томошабинларга тадбирга ташриф буюришга рухсат беришмоқчи. Бу ҳақда Нидерландия расмийларининг тегишли қароридан сўнг маълум қилинди.

“Биз Нидерландия ҳукуматининг қарори ва мухлисларни “Eurovision” қўшиқ танловига қўшилишга таклиф қилиш имкониятимизни мамнуният билан қабул қиламиз”, деди бош ижрочи директори Мартин Остердал.

Унга кўра, ташкилотчилар ҳозирда мавжуд бўлган томошабинларни қабул қилиш вариантларини кўриб чиқадилар ва келгуси ҳафталарда мусобақа қоидалари тўғрисида батафсилроқ маълумотларни эълон қилишади. Тадбирга ташриф буюрганларнинг саломатлиги ва хавфсизлигига алоҳида эътибор берилади.

Эслатиб ўтамиз, “Eurovision-2021” 18-22 май кунлари Роттердамдаги Aҳой аренасида бўлиб ўтади. Мусобақа офлайн режимда ўтказилади, аммо делегациялар таркиби, шунингдек, тадбирдаги журналистлар сони камаяди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!