Германияда Хитой фойдасига жосуслик қилганликда гумон қилинган уч киши қўлга олинди

Германияда Хитой фойдасига жосуслик қилганликда гумон қилинган уч киши қўлга олинди

Дюсселдорф ва Бад-Ҳомбург федерал жиноят полицияси департаменти ходимлари Хитой разведкаси билан ҳамкорлик қилганликда гумон қилинган 3 нафар Германия фуқаросини қўлга олди.

Бу ҳақда Германия Бош прокуратураси матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзади «Репорт» РБКъга таяниб.

Маълум қилинишича, Хервиг Ф., Ина Ф. ва Томас Р. 2024 йил 17 апрелдаги суд буйруғи асосида ҳибсга олинган. Уларнинг уйлари ва иш жойлари тинтув қилинди.

«Қўлга олинган шахслар 2022 йилнинг июнигача номаълум муддат давомида Хитой разведкасида ишлаганликда гумон қилинмоқда», — дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!