"100 минг тонна хом нефт юкланган Eventin танкерининг мусодара қилиниши кема ва унинг юкини утилизация қилиш учун шароит яратади", дея маълум қилди Германия Молия вазирлиги. Eventin юкининг умумий қиймати 40 миллион еврога баҳоланмоқда.
Танкер 2025 йил март ойида Германия божхона хизмати томонидан давлат фойдасига мусодара қилинганди. Панама байроғи остида сузувчи танкер январ ойида двигателидаги носозлиги туфайли Германия қирғоқларида шатакка олинган эди. У Россиянинг Уст-Луга портидан Мисрга йўл олган.
Der Spiegel нашрининг хабар беришича, Германия ҳукуматининг Eventin'га нисбатан қатъий чоралари федерал канцлер идораси, шунингдек, Германия ТИВнинг Россия санкцияларни четлаб ўтиш мақсадида Болтиқ денгизи орқали нефтни ташишини лоқайд кузатиб турмаслиги ҳақида огоҳлантириш бериш истаги билан изоҳланган.
Олимлар бундан радиация нафақат тирик мавжудотларни йўқ қилиши, балким уларнинг организмида кутилмаган эволюция жараёнларни қўзғатиши ҳам мумкин, деган хулосага келишмоқда.
АҚШ президенти Доналд Трампнинг Украина нодир ер ресурсларига Киев учун ҳақоратли шартлар асосида кириш ҳаракатларига ва Россиянинг Трамп билан савдолашишда ўз захираларидан фойдаланишга интилиши фонида сенсацион ҳодиса юз берди.
Трампнинг йирик божлар жорий этиши жаҳон бозорларининг кескин пасайишига сабаб бўлди, деб хабар бермоқда Bloomberg. Дунёнинг энг бадавлат 500 кишиси бир кунда уларнинг бойлиги 208 миллиард долларга камайганини кўрди, ярмидан кўпи ўртача 3,3 фоизга камайган.
“Репорт” нинг хабар беришича , бу ҳақда Австрия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Беате Майнл-Райзингер ҳамда Германия ташқи ишлар вазирлигининг Европа ва иқлим масалалари бўйича давлат вазири вазифасини бажарувчи Анна Люрман баёнот берди.