“Газпром” Украинанинг “Сохрановка” орқали газ транзитини тўхтатиш қарорига баҳо берди

“Газпром” Украинанинг “Сохрановка” орқали газ транзитини тўхтатиш қарорига баҳо берди

“Украина газ-транспорт тизими оператори” 11 майдан Луганс яқинидаги "Сохрановка" орқали газ транзитини тўхтатиши ҳақида хабар берган эди.
“Газпром” “Украина газ-транспорт тизими оператори” ва “Нафтогаз”дан “Сохрановка” газ тақсимовчи станцияси орқали газ етказиб беришни тўхтатиш тўғрисидаги билдиришномасини олди, лекин ишни аввалги режимда давом эттириш учун тўсиқларни кўрмаяпти. Бу ҳақда Россия компанияси расмий вакили Сергей Куприянов маълум қилди.
Аввалроқ “Украина газ-транспорт тизими оператори” 11 майдан Луганс яқинидаги "Сохрановка" орқали газ транзитини тўхтатиши ҳақида хабар берганди. Компания буни форс-мажор ҳолатлари билан тушунтирган, айнан газ тақсимовчи станцияси жойлашган ҳудудда назорати йўқ.
Шунингдек, бу қувватларни Киевга назорати остидаги жойлашган “Суджа” туташув нуқтасига ўтказишни таклиф қилган.
“Украина Нафтогази” ўз навбатида Россия томонидан “Сохрановка" орқали газ етказиш давом эттирилган тақдирда Украина газ тақсимовчи станциялариларидан чиқиш нуқталарида ҳажмлар камайишини билдирди.
“Шу муносабат билан “Газпром” маълум қиладики, бирор бир форс-мажор ҳолатлари тасдиғини олмади, ишни аввалги режимда давом эттириш учун ҳеч қандай тўсиқларни кўрмаяпти”, - дейилган хабарда.
“Газпром” хабарида таъкидланишича, Россия томони европалик истеъмолчилар олдидаги ўз мажбуриятларини тўлиқ бажармоқда, газни транзит учун шартнома ва оператор битимларига мувофиқ етказиб бермоқда, транзит хизматлари эса тўлиқ тўланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!