Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларда томонлар муросага келишди — ОАВ

Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларда томонлар муросага келишди — ОАВ

Қатар пойтахти Доҳада Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва исроиллик гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокараларда қатнашаётган томонлар баъзи муросага келишни таклиф қилди, деб хабар бермоқда Американинг «Axios» портали манбаларга таяниб.

Исроил ва ҲАМАС сўнгги бир неча ой ичида биринчи марта исроиллик гаровга олинганларни озод қилиш ва Ғазо секторида вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга қаратилган эҳтимолий келишув тафсилотларини муҳокама қилмоқда.

«Иккала томон ҳам қандайдир муросага келишди ва музокаралар олиб боришга тайёр», — дея музокаралар бориши билан бевосита таниш бўлган манбадан иқтибос келтиради портал.

Исроилнинг юқори мартабали мулозимининг айтишича, исроиллик музокарачилар Қатар ва Миср воситачилари билан батафсил музокараларни давом эттириш учун Доҳада қоладилар ва жорий раунд камида икки ҳафта давом этиши мумкин.

Олдинроқ, Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати гаровга олинганларни Исроил қамоқхоналаридаги маҳбусларга алмаштириш билан сулҳ тузишни таклиф қилганди.

Маълумотларга кўра, айни пайтда 100 нафар фаластинлик Исроил қамоқхоналарида умрбод қамоқ жазосини ўтамоқда. 700 нафардан 1000 нафаргача фаластинликни озод қилиш эвазига гаровга олинган аёллар, болалар, қариялар ва оғир беморларни алмашиш таклиф қилинмоқда.

Исроил бош вазири Бенямин Нетаньяхунинг идораси бу таклиф «реал бўлмаган талаблар»га асосланганини айтганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!