Ғазо секторидаги уруш чоғида 198 шифокор ва тиббиёт ходими ҳалок бўлган

Исроил мудофаа кучларининг (ЦАХАЛ) ҳаракатлари натижасида Ғазо секторида можаро бошланганидан буён 198 нафар шифокор ва тиббиёт ходими ҳалок бўлди, 36 та тиббиёт муассасасидан 25 таси яроқсиз ҳолга келтирилди. Бу ҳақда 18 ноябрь, шанба куни Фаластин соғлиқни сақлаш вазири Мей ал-Каила журналистларга маълум қилди.
"Ғазо секторида тажовуз бошланганидан бери 12,3 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди, улардан 5 мингдан ортиғи болалар ва 3,3 минг нафари аёллардир", — дейилади анклав ҳукумати ахборот идорасининг телеграм-каналида .
Шунингдек, Исроил бомбардимонлари натижасида 43 минг турар-жой биноси вайрон бўлган, 225 минг уй қисман вайрон бўлган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).