Гамбургда Россияга тегишли яна бир суперяхта гаровга олинди

 Гамбургда Россияга тегишли яна бир суперяхта гаровга олинди

Германия ҳукумати Россияга қарши санкциялар доирасида Гамбург портида қиймати камида 400 миллион евро бўлган иккинчи суперяхтани гаровга олди.

Ушбу Luna яхтаси санкциялар рўйхатига тушиб қолган асли озарбайжонлик бўлган россиялик миллиардер Фарҳод Аҳмедовга тегишли экани айтилмоқда.

Узунлиги 115 метр, тўққиз палубали ва бассейнли яхта аввалроқ Роман Абрамовичга тегишли бўлган.

Апрел ойида Гамбургда қиймати 800 миллион долларгача бўлган Дилбар яхтаси гаровга олинган эди. Германия полициясига кўра, у Алишер Усмоновнинг синглисига тегишли.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!