G7 давлатлари Украинада зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ва музокаралар ўтказиш зарурлигини эълон қилди.
Бу ҳақда G7 ташқи ишлар вазирларининг Канаданинг Онтарио шаҳрида бўлиб ўтган учрашуви якунлари бўйича қўшма баёнотида айтилган.
"Биз зудлик билан ўт очишни тўхтатиш зарурлигини таъкидлаймиз. Ҳозирги алоқа чизиғи музокаралар учун бошланғич нуқта бўлиши кераклигига розимиз”, — дейилади G7 раислигидаги Канада матбуот хизмати томонидан тарқатилган ҳужжатда.
G7 давлатлари, шунингдек, Украинани молиялаштириш, жумладан, музлатилган Россия активлари орқали ҳам муҳокама қилинди.
"Биз молиялаштиришнинг кенг доираси, жумладан, Украинани қўллаб-қувватлаш учун юрисдикцияларимизда иммобилизацияланган Россия суверен активларидан мувофиқлаштирилган ҳолда фойдаланиш бўйича давом этаётган муҳокамаларни қайд этдик", — дейилади баёнотда.
G7 шунингдек, Украинанинг энергетика инфратузилмасига "Россиянинг сўнгги тўғридан-тўғри ҳужумларини” қоралади ва мамлакат энергетика хавфсизлигини қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бу ҳақда Польша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский альянс ташқи ишлар вазирларининг Брюсселдаги йиғилиши якунлари бўйича журналистларга маълум қилди.
2023-йил октябридан бери Исроилнинг Ғазо секторига ўтказган ҳужумларида 70 125 киши ҳалок, 171 015 киши яраланган. Сўңгги 24 соат ичида ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин янги ҳужумларда 366 киши ҳалок бўлди.
Der Spiegel ёзишича, Европа раҳбарлари Украина президенти Владимир Зеленскийни Вашингтоннинг эҳтимолий хатти-ҳаракатларига нисбатан эҳтиёткор бўлишга чақирган.
Швейцариянинг Женева шаҳрида Атроф-муҳитга таъсирни трансчегаравий контекстда баҳолаш тўғрисидаги Конвенция (Эспо конвенцияси) ва Стратегик экологик баҳолаш (СЭБ) протоколи доирасида Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) ва СЭБ бўйича Ишчи гуруҳнинг 13-йиғилиши (1–3 декабр) бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик экспертизаси маркази директори Ғайрат Маҳамедов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консуллиги қўшни Қозоғистон Республикасида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди.
Грузия полицияси намойишчиларга қарши “камит” номи билан танилган бромбензилцианид кимёвий моддасини қўллаган. BBC ушбу хулосага намойишчиларнинг кўрсатмалари, кимёвий қуроллар бўйича экспертларнинг фикрлари, Грузия ИИВ махсус бўлинмасидаги манбалари ва шифокорларнинг маълумотларини ўрганганидан сўнг келди.
Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабарига кўра, Керхе тўғонида сув сатҳининг кескин пасайиши оқибатида тўғон орқали электр энергияси ишлаб чиқариш тўхтаган.