Футбол. Ҳиндистон жамоаси ОЧЛда "Навбаҳор"ни мағлуб этмоқчи

Футбол. Ҳиндистон жамоаси ОЧЛда "Навбаҳор"ни мағлуб этмоқчи

Ҳиндистоннинг «Мумбай Сити» клуби бош мураббийи Энтони Фернандес Осиё чемпионлар лигаис гуруҳ босқичи 6-тури доирасида бўладиган «Навбаҳор»га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз мусобақадаги иштирокимизни ижобий нотада якунлашни истаймиз. Жамоанинг сўнгги 2 та машғулотида футболчиларда мазкур баҳсда ўйнашга бўлган иштиёқ юқори экани кўринди. Ҳиндистон суперлигаси ўйинлари олдидан ғалаба нашидасини сурсак яхши бўларди", — деди мураббий.

Шунингдек, «Мумбай Сити» футболчиси Лаллиансуала Чхангте қуйидагича фикр билдирди:

"Биз учун муҳим ўйин бўлади. Ўйин қийин ўтишини кутяпмиз. Мазкур баҳсга жиддий тайёргарлик кўряпмиз, чунки, ғалаба қозонишни истаймиз. "Навбаҳор"га қарши учрашувда яхши ўйнаш учун бир неча кундан бери машғулотда жиддий ишлаяпмиз. Жамоадаги муҳит яхши. Эртага бор кучимизни бериб ҳаракат қиламиз".


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!