Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг ФИФА рейтингидаги ўрни ўзгармади

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг ФИФА рейтингидаги ўрни ўзгармади

ФИФА ташкилоти терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Ўзбекистон терма жамоаси ҳамон 77-ўринни эгаллаб турибди.

Терма жамоамиз сентябрь ойида Камерун терма жамоасини ўртоқлик ўйинида мағлуб этиб, Коста Рикага имкониятни бой бергач, ўз очколарини 3,35 баллга бойитди.

ОФК вакиллари орасида Ўзбекистон термаси Хитойни ортда қолдириб, 10-поғонадан жой олган. Дастлабки учлик эса Эрон, Япония ва Жанубий Кореяга тегишли.

Умумий рейтингда Бразилия терма жамоаси пешқадамликни сақлаб турибди. Бельгия иккинчи, Аргентина эса учинчи ўринни эгаллаган.

ФИФА рейтинги

1.Бразилия — 1841
2. Бельгия — 1817
3. Аргентина — 1774
4. Франция — 1760
5. Англия — 1728
6. Италия — 1726
7. Испания — 1715
8. Нидерландия— 1694
9. Португалия — 1676
10. Дания — 1666.

ОФК

20. Эрон — 1564
24. Япония — 1559
28. Жанубий Корея — 1530
38. Австралия — 1488
50. Қатар — 1440
51. Саудия Арабистони— 1438
68. Ироқ — 1343
70. БАА — 1337
75. Уммон — 1320
77. Ўзбекистон — 1310
79. Хитой — 1305
84. Иордания — 1290.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!