Н.Ноибов (исми шарифи ўзгартирилган) алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида терговда қисми алоҳида иш юритувга ажратилган шахс билан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб, 2019 йил январь ойида Саитов Сирож Самановичнинг ишончига кириб, унга “биз фуқароларни хорижга ишга қонуний йўллар билан юборяпмиз, тўловларни тўлиқ тўлаб берсангиз ўқиб ҳам ўтирмайсиз” деб алдаб, С.Саитовнинг ўғли К.Саитовни Германия давлатига юборишларига ишонтиришиб, С.Саитовдан жами 16.700.000 сўм миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, К.Саитовни Германия давлатига юбориш учун бирор бир иш қилишмасдан, унга чет давлатларидан чақирув қоғози келганлиги тўғрисидаги сохта ҳужжатларни тақдим этганлар.
Н.Ноибов ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб, Б.Бакировни Польша давлатига юборишларига ишонтиришиб, Б.Бакировдан жами 10.000.000 сўм миқдоридаги пулларни олиб, ўзганинг анча миқдордаги мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлар.
Н.Ноибов ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб, К.Кодировни 45.000.000 сўм пул берса, ушбу пуллар эвазига Япония давлатига юборишларига ишонтиришиб, К.Кодировдан 11.248.716 сўмга тенг бўлган 1.200 АҚШ доллар ҳамда 13.500.000 сўм, жами 24.748.716 сўм пулларни олиб, К.Кодировни Япония давлатига юбориш учун бирор бир иш қилмасдан, фирибгарлик йўл билан қўлга киритганлар.
Суд мажлисида Н.Ноибов айбига иқрорлик билдирмаган бўлсада, унинг айби жабрланувчилар ва гувоҳларнинг иш ҳолатини тасдиқлаб берган кўрсатувлари, жабрланувчиларнинг аризалари ҳамда судда текширилган бошқа далиллар билан исботланди.
Суд томониданН.НоибовгаЎзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “в” банди ва 228-моддаси 2-қисмининг “а,б” бандлари билан ЖКнинг 59-моддасига асосан 8 йил 3 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Мазкур жиноят иши Жиззах вилоят суди апелляция инстанциясида кўрилиб, Н.Ноибовга нисбатан чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.