Франциялик теннисчи Майамидаги турнир вақтида ҳушидан кетиб йиқилди

Франциялик теннисчи Майамидаги турнир вақтида ҳушидан кетиб йиқилди

Дунёнинг 74-ракеткачиси, франциялик теннисчи Артур Казо Майамида (АҚШ) ўтказилаётган “Мастерс” туркумига кирувчи турнирнинг ярим финал саралаш баҳсида ҳушини йўқотди.

Ҳодиса Казо ва ҳамюрти Гарол Майо ўртасидаги учрашувнинг учинчи сетида қайд этилган. Ўша пайтда ҳисоб 4:6, 7:5, 2:1 эди.

RMC Sport хабарига кўра, Казо ўйин вақтида иссиқ туфайли ўзини ёмон ҳис қилган. Шифокорлар зудлик билан франциялик теннисчига ёрдам кўрсатган, кейинчалик у ногиронлар аравачасида кортни тарк этган. Шундай қилиб, Майо Майамидаги сўнгги саралаш турнирига йўлланма олди.

Эслатиб ўтамиз, Майамидаги асосий турнир 20—31 март кунлари бўлиб ўтади. Майамидаги “Мастерс” турнирининг амалдаги ғолиби россиялик теннисчи Данил Медведев ҳисобланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!