Францияда йирик иш ташлаш: Париж кўчаларида 9 тоннага яқин аҳлат тўпланиб қолди

Францияда йирик иш ташлаш: Париж кўчаларида 9 тоннага яқин аҳлат тўпланиб қолди

Тахминан икки ҳафтадан бери Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар давом этмоқда. Биринчи куни уларга бир ярим миллионга яқин одам қўшилди. Бу иш ташлаш сўнгги ўн йилликдаги энг йирик иш ташлашлардан бири ҳисобланади.

Ҳукумат пенсия ёшини 62 дан 64 га оширишни режалаштирмоқда. Оммавий иш ташлашларга қарамай, 9 март куни Франция Сенати пенсия ёшини оширишга овоз берди.

Франциянинг коммунал хизматлари ҳам умуммиллий иш ташлашга қўшилди. Икки ҳафта давомида Париж кўчаларида тўққиз тоннага яқин чиқинди тўпланиб қолган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!