Учрашувда кичик бизнесдаги келгуси қадамларни белгилаб берадиган беш йиллик стратегия ишлаб чиқилгани таъкидланди.
Буни халқаро молия ташкилотлари ҳам қўллаб-қувватлаб, янги бизнес йўналишлари бўйича илғор тажриба, инновация, технология ва халқаро стандартларни жорий қилишда кўмаклашишга, бунинг учун ҳозирни ўзида 470 миллион доллар ресурс ажратишга тайёр.
Жумладан, Осиё тараққиёт банки "Молиявий оммабоплик" дастури доирасида кичик ва ўрта бизнесга 100 миллион доллар, Европа тикланиш ва тараққиёт банки "яшил" ва инновацион лойиҳалар учун 200 миллион доллар, Франция тараққиёт агентлиги аёллар тадбиркорлиги учун 30 миллион евро ажратмоқда.
Учрашувда ушбу ташкилотларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари раҳбарлари сўзга чиқиб, ўз фикр ва таклифларини айтди.
Давлатимиз раҳбари улар вакиллик қилаётган тузилмаларга кўрсатилаётган кўмак учун миннатдорлик билдирди, ҳамкорлик янада кенгайиши учун барча шароитлар яратилишини таъкидлади.
Россиялик мураббий Валерий Непомняший италиялик мутахассис Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоасига бош мураббий бўлиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотга муносабат билдирди.
Бугун жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида А. Т. (1974 йилда Наманган вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган)га оид жиноят ишини биринчи инстанцияда кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланди.
"4 октябр куни Грузияда маҳаллий ҳокимият органларига сайловлар бўлиб ўтди. Ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси барча ҳудудларда ғалаба қозониб, тахминан 81 фоиз овоз олди. Бироқ мухолифат ҳукумат томонидан овозлар сохталаштирилиши ва турли босимлар бўлаётганини билдирди ва сайловларни бойкот қилди. Айрим муниципалитетларда “Грузия орзуси” вакиллари бюллетенларда ягона номзод сифатида кўрсатилди", дея ёзмоқда нашр.
Исроил, АҚШ президенти Дональд Трампнинг “ҳужумларни зудлик билан тўхтатиш” чақирғига қарамасдан, тун бўйи Ғаза секторига кўламли ҳаво ва артиллерия зарбаларини берди.
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россия Федерацияси мудофаа вазирлигининг Чеченистондаги ҳарбий гуруҳлари собиқ қўмондони, генерал-полковник Владимир Шамановни чечен халқига нисбатан шафқатсизлиги учун ҳарбий трибуналга тортишни талаб қилди. Қодировнинг кескин баёнотига айни пайтда РФ Давлат думаси депутати лавозимида фаолият юритиб келаётган генералнинг Чеченистондаги шаҳар номларини ўзгартириш ташаббусини танқид қилгани сабаб бўлди.
Исроил Бош вазири Биньямин Нетаняху АҚШ сафари давомида Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамед Ол Соний ва Қатар Бош вазири ҳамда Ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний билан телефон орқали мулоқот қилиб, 9 сентябрда Доҳада ўтказилган ҳаво ҳужуми учун узр сўрагани Қатар ТИВ томонидан маълум қилинди.