Фойдаси бўлармикин? Коронавирусни юқтириб олганлар инфекцияни енгган бемор қони билан даволанмоқда

Фойдаси бўлармикин? Коронавирусни юқтириб олганлар инфекцияни енгган бемор қони билан даволанмоқда

Италиянинг Ломбардия вилоятидаги Павия шаҳрида шифокорлар коронавирусни енгганларнинг қон плазмасидан фойдаланган ҳолда COVID-19ни юқтириб олган беморларни даволашни бошлашди.

Бу ҳақда ANSA хабар берди.

"Баъзи беморлар аллақачон антителаларни ўз ичига олган коронавирус билан даволанган беморларнинг қон плазмасини олишди", дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Павия шаҳрида коронавирус билан касалланган дастлабки икки шифокор ҳозир даволанаётган беморларга донор бўлишган.

"Дастлабки иккита донор Пьеве-Порто-Мороне шаҳрининг шифокорлари (ер ва хотин) ҳисобланиб, айнан улар Павия вилоятида биринчи бўлиб COVID-19 касаллигини юқтириб олишган", деб ёзади газета.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!