ForPost: АҚШнинг MQ-9 Reaper дрони Севастополь яқинида тахминан 900 метр чуқурликдан топилди

АҚШнинг MQ-9 Reaper дрони Севастополь яқинида тахминан 900 метр чуқурликдан топилди. Бу ҳақда ForPost хабар берди.
Россия ҳарбий-денгиз флоти кучлари АҚШ ҳарбий-разведка аппарати қулаган ҳудудда навбатчилик қилмоқда.
"Денгиз тубига сув ости роботи туширилди, у ердан MQ-9 Reaper тахминан 850-900 метр чуқурликда топилди. Бу ҳудуддан унча узоқ бўлмаган жойда "Жанубий оқим" газ қувурининг чуқур сув тармоғи жойлашган", — дейилади хабарда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).