— Бир фолбинга бориб, эримни менга иситиб бериши учун 300 АҚШ доллари бергандим. “Икки хафтада муаммоинг ижобий ҳал бўлади”, деб ваъда берганди. Лекин орадан икки ой ўтса ҳам ҳеч қандай фойдаси бўлмади. Энди ўша фолбиннинг найрангига чув тушганимни англаб етяпман. Қўлимда ҳеч қандай исботим йўқ. Фақат дугонам гувоҳ бўлган. Унинг гувоҳлиги инобатга олинадими? Фолбинга берган пулимни қайтариб ололаманми? Бунинг учун қаерга мурожаат қилай?
Исми сир тутилди
Жамшид Шаропов, фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди судьяси:
— Амалдаги қонунчилик талабларига кўра, диний расм русумлар билан боғлиқ бўлган фаолият турлари билан лицензиясиз ёки бошқа рухсат берувчи хужжатларсиз шуғулланиш таъқиқланади. Сизнинг ҳолатингизда, фолбиннинг хатти-ҳаракатларида алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш билан боғлиқ (Фирибгарлик) жиноят аломатлари борлиги сабабли, етказилган зарарни ундириш ва Фолбиннинг ҳатти-ҳаракатларига нисбатан ҳуқуқий баҳо бериш масаласида тегишли ариза билан Ички ишлар ёки Прокуратура органларига мурожаат қилишингиз лозимлиги тушунтирилади. Фолбинга нисбатан қўзғатилган жиноят иши якуни бўйича сиз томонингиздан тўланган 300 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағини ундириш чоралари, ишни кўриб чиққан жиноят ишлари бўйича суд амалга оширилади.
Фолбин билан сизнинг ўртангиздаги муносабат фуқаролик қонунчилик нормалари билан тартибга солинмайди. Агарда ўртангизда қарз олди-бердиси ёки хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бошқача турдаги фуқаролик ҳуқуқий муносабатлар бўйича низо келиб чиққанда, судга даъво аризаси билан мурожаат қилишингиз учун амалдаги “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова сифатида қабул қилинган “Давлат божи ставкалари”га кўра, даъво баҳосининг 4 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўлашингиз лозим бўлади.
Фолбиннинг ҳатти-ҳаракатларида алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш билан боғлиқ фирибгарлик жиноят аломатлари бор-йўқлигига тегишли тартибда баҳо бериш учун гувоҳ сифатида дугонангиз кўргазмалари инобатга олинади.
Фуқаролик қонунчилик талабларига кўра, юридик шахсларнинг ўзаро ва фуқаролар билан битимлари, шунингдек, фуқаролар ўртасидаги белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ суммадаги битимлар, қонунда белгиланган ҳолларда эса битим суммасидан қатьи назар, бошқа битимлар оддий ёзма шаклда тузилиши лозим. Битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди, бироқ низо чиққан тақдирда тарафларни битимнинг тузилганлигини, мазмунини ёки бажарилганлигини гувоҳларнинг кўрсатувлари билан тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум қилади.
Жиноят кодексининг 168-моддасида фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга қиритиш учун жавобгарлик белгиланган бўлиб, жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасига кўра, содир этилган қилмиш учун жавобгарлик белгиланган. Масалан, мазкур модданинг биринчи қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланган бўлса, тўртинчи қисмидаги қилмиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланган.
Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Райан Шеркини Премьер-лиганинг мавсумдаги энг яхши футболчиси совринига номзод сифатида қараш керакми-йўқми, деган саволга жавоб берди.
Франция президенти Эммануэль Макрон ва Италия бош вазири Жоржа Мелонининг Париждаги учрашуви сиёсатчиларнинг ҳаддан ташқари яқин қучоқлашиши сабабли можарога айланди.
Фаррух Пулатовнинг айтишича, Тошкентдаги 419 та умумий овқатланиш корхонаси ҚҚСдан қочиш учун ўз номига ёки ходимлари номига ЙТТ очиб, чекларни улар номидан бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 апрель куни Оролни қутқариш халқаро жамғармаси (ОҚХЖ) таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.
Остона шаҳрида ўтказилаётган Минтақавий экологик саммит доирасида биоxилма-хилликни асраш соҳасида ҳамжиҳатлик ва қўшма ҳаракатларни кучайтиришга қаратилган Марказий Осиё ташаббусини ишга туширишга бағишланган “Минтақавий барқарорлик учун табиат билан уйғунлик” мавзусидаги юқори даражадаги сессия бўлиб ўтди. Ушбу тадбир минтақа давлатларининг табиатни муҳофаза қилиш идоралари, халқаро ташкилотлар ва ҳамкорларни бирлаштириб, Марказий Осиёнинг ноёб табиий меросини асраш бўйича келишилган ёндашувларни ишлаб чиқиш учун муҳим платформага айланди.
Ushbu maqolada axborot texnologiyalari rivojlangan davrda Telegram messenjeri orqali amalga oshirilayotgan narkotrafikning zamonaviy usullari va ularga qarshi kurashishning dolzarb masalalari tadqiq etiladi. Maqolaning asosiy maqsadi — kiberfazoda anonimlikni saqlashga urinayotgan jinoiy guruhlarni aniqlashda qo‘llaniladigan raqamli kriminalistika (Digital Forensics) va ochiq manbalardan razvedka qilish (OSINT) metodlarini tahlil qilishdan iborat. Shuningdek, maqolada "zakladka" tizimi, kriptovalyuta orqali hisob-kitoblar va sun’iy intellekt yordamida shubhali botlarni filtrlash imkoniyatlari batafsil yoritilgan.
Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Минтақавий экологик саммит — “RES 2026” ўз ишини бошлади (22–24 апрель). Ушбу форум давлатлар раҳбарлари, халқаро ташкилотлар, молиявий институтлар ва экспертлар ҳамжамиятини бирлаштириб, Марказий Осиёдаги экологик ҳамда иқлим муаммоларига ечим топиш учун энг йирик платформага айланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга амалий ташрифи дастури доирасида 22 апрель куни Марказий Осиё мамлакатлари, Мўғулистон, Озарбайжон, Грузия ва Арманистон делегациялари раҳбарлари билан биргаликда Остона шаҳридаги “EXPO” халқаро кўргазмалар марказида ташкил этилган Минтақавий экологик саммит кўргазмасидаги миллий павильонларни бориб кўрди.
Исроил ташқи разведка хизмати — Моссад раҳбари Давид Барнеа Эронга қарши операциялар давомида хизмат ходимларидан бири Исроилдан ташқарида ҳалок бўлганини маълум қилди.
Нью-Йорк шаҳрида ЭКОСОС сессияси доирасида бўлиб ўтган сайловлар якунларига кўра, Ўзбекистон Республикаси 2027–2029 йиллар учун БМТнинг жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича комиссияси аъзолигига сайланди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Киевда отишма уюштириб, олти кишининг ўлимига сабаб бўлган шахс аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилган.
Ҳодиса жойидан Республика суд экспертиза маркази экспертлари, вилоят ИИБ эксперт криминалисти ва вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси экспертлари томонидан ёнғиндан шикастланган буюмлар, алимун сим бўлаклари ва бошқа ашёвий далиллар олинган.